وَقَالَ إِبْرَاهِيمُ بْنُ طَهْمَانَ عَنْ شُعْبَةَ، عَنْ قَتَادَةَ، عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ، قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم " رُفِعْتُ إِلَى السِّدْرَةِ فَإِذَا أَرْبَعَةُ أَنْهَارٍ، نَهَرَانِ ظَاهِرَانِ، وَنَهَرَانِ بَاطِنَانِ، فَأَمَّا الظَّاهِرَانِ النِّيلُ وَالْفُرَاتُ، وَأَمَّا الْبَاطِنَانِ فَنَهَرَانِ فِي الْجَنَّةِ فَأُتِيتُ بِثَلاَثَةِ أَقْدَاحٍ، قَدَحٌ فِيهِ لَبَنٌ، وَقَدَحٌ فِيهِ عَسَلٌ، وَقَدَحٌ فِيهِ خَمْرٌ، فَأَخَذْتُ الَّذِي فِيهِ اللَّبَنُ فَشَرِبْتُ فَقِيلَ لِي أَصَبْتَ الْفِطْرَةَ أَنْتَ وَأُمَّتُكَ ". قَالَ هِشَامٌ وَسَعِيدٌ وَهَمَّامٌ عَنْ قَتَادَةَ عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ عَنْ مَالِكِ بْنِ صَعْصَعَةَ عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم فِي الأَنْهَارِ نَحْوَهُ، وَلَمْ يَذْكُرُوا ثَلاَثَةَ أَقْدَاحٍ.
Иброҳим ибн Таҳмон, Шуъбадан, у Қатодадан, у Анас ибн Моликдан ривоят қилади: У: Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам: «Мен Сидрага кўтарилдим, бирдан тўртта дарё (пайдо бўлди): иккита зоҳир (ошкора) дарё ва иккита ботин (яширин) дарё. Зоҳир иккиси — Нил ва Фурот, ботин иккиси эса — жаннатдаги икки дарёдир. Сўнг менга учта қадаҳ келтирилди: бирида сут, бирида асал, бирида хамр бор эди. Мен ичида сут бўлганини олдим ва ичдим. Менга: Сен ва умматинг фитратни топдинглар, дейилди» дедилар. Ҳишом, Саид ва Ҳаммом Қатодадан, у Анас ибн Моликдан, у Молик ибн Саъсаъадан, у Набий соллаллаҳу алайҳи васалламдан дарёлар ҳақида шунга ўхшаш (ривоят қилдилар), аммо учта қадаҳни зикр қилмадилар.