حَدَّثَنِي مُحَمَّدُ بْنُ بَشَّارٍ، حَدَّثَنَا ابْنُ أَبِي عَدِيٍّ، عَنْ هِشَامٍ، عَنْ عِكْرِمَةَ، عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ، احْتَجَمَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم فِي رَأْسِهِ وَهْوَ مُحْرِمٌ مِنْ وَجَعٍ كَانَ بِهِ بِمَاءٍ يُقَالُ لَهُ لَحْىُ جَمَلٍ. وَقَالَ مُحَمَّدُ بْنُ سَوَاءٍ أَخْبَرَنَا هِشَامٌ، عَنْ عِكْرِمَةَ، عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ، أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم احْتَجَمَ وَهْوَ مُحْرِمٌ فِي رَأْسِهِ مِنْ شَقِيقَةٍ كَانَتْ بِهِ.
Муҳаммад ибн Башшор, Ибн Абу Адийдан, у Ҳишомдан, у Икримадан, у Ибн Аббосдан ривоят қилади: Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам — муҳрим ҳолда — бошларида, ўзларида бўлган бир оғриқ сабабли, Лаҳю Жамал деб аталувчи бир сув (жой)да ҳижома олдирдилар. Муҳаммад ибн Саво: Бизга Ҳишом, у Икримадан, у Ибн Аббосдан хабар берди: Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам — муҳрим ҳолда — бошларида, ўзларида бўлган ярим бош оғриги (шақиқа) сабабли ҳижома олдирдилар, деб айтди.