حَدَّثَنَا قُتَيْبَةُ، عَنْ مَالِكٍ، عَنِ ابْنِ شِهَابٍ، عَنْ أَبِي سَلَمَةَ، عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ ـ رضى الله عنه ـ أَنَّ امْرَأَتَيْنِ، رَمَتْ إِحْدَاهُمَا الأُخْرَى بِحَجَرٍ فَطَرَحَتْ جَنِينَهَا، فَقَضَى فِيهِ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم بِغُرَّةٍ عَبْدٍ أَوْ وَلِيدَةٍ. وَعَنِ ابْنِ شِهَابٍ، عَنْ سَعِيدِ بْنِ الْمُسَيَّبِ، أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم قَضَى فِي الْجَنِينِ يُقْتَلُ فِي بَطْنِ أُمِّهِ بِغُرَّةٍ عَبْدٍ أَوْ وَلِيدَةٍ. فَقَالَ الَّذِي قُضِيَ عَلَيْهِ كَيْفَ أَغْرَمُ مَنْ لاَ أَكَلَ، وَلاَ شَرِبَ، وَلاَ نَطَقَ، وَلاَ اسْتَهَلَّ، وَمِثْلُ ذَلِكَ بَطَلْ فَقَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم " إِنَّمَا هَذَا مِنْ إِخْوَانِ الْكُهَّانِ ".
Қутайба, Моликдан, у Ибн Шиҳобдан, у Абу Саламадан, у Абу Ҳурайрадан (розияллаҳу анҳу) ривоят қилади: Икки аёл (уришди), уларнинг бири иккинчисига тош отди ва унинг ҳомиласини (ўлик) туширди. Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам унда бир ғурра — қул ёки чўри (тўлаш) ҳукмини қилдилар. Ибн Шиҳоб, Саид ибнул Мусайябдан: Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам онасининг қорнида ўлдирилган ҳомила (жанин) ҳақида бир ғурра — қул ёки чўри ҳукмини қилдилар. Унга ҳукм қилинган киши: Емаган, ичмаган, гапирмаган ва (туғилиб) қичқирмаган (жонзот учун) қандай тўлайман? Мана шундай (қон) бекорга кетди (деб ўйлайман)? деди. Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам: «Бу — фақат коҳинларнинг биродарларидандир» дедилар.