Саҳиҳул Бухорий — 5866-ҳадис

Кийим китоби · Кумуш узук

5866-ҳадисСаҳиҳул Бухорий · Кийим китоби

حَدَّثَنَا يُوسُفُ بْنُ مُوسَى، حَدَّثَنَا أَبُو أُسَامَةَ، حَدَّثَنَا عُبَيْدُ اللَّهِ، عَنْ نَافِعٍ، عَنِ ابْنِ عُمَرَ ـ رضى الله عنهما أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم اتَّخَذَ خَاتَمًا مِنْ ذَهَبٍ أَوْ فِضَّةٍ، وَجَعَلَ فَصَّهُ مِمَّا يَلِي كَفَّهُ، وَنَقَشَ فِيهِ مُحَمَّدٌ رَسُولُ اللَّهِ‏.‏ فَاتَّخَذَ النَّاسُ مِثْلَهُ، فَلَمَّا رَآهُمْ قَدِ اتَّخَذُوهَا رَمَى بِهِ، وَقَالَ ‏ "‏ لاَ أَلْبَسُهُ أَبَدًا ‏"‏‏.‏ ثُمَّ اتَّخَذَ خَاتَمًا مِنْ فِضَّةٍ، فَاتَّخَذَ النَّاسُ خَوَاتِيمَ الْفِضَّةِ‏.‏ قَالَ ابْنُ عُمَرَ فَلَبِسَ الْخَاتَمَ بَعْدَ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم أَبُو بَكْرٍ ثُمَّ عُمَرُ ثُمَّ عُثْمَانُ، حَتَّى وَقَعَ مِنْ عُثْمَانَ فِي بِئْرِ أَرِيسَ‏.‏

Юсуф ибн Мусо, Абу Усомадан: Бизга Убайдуллаҳ, у Нофиъдан, у Ибн Умардан (розияллаҳу анҳумо) айтиб берди: Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам олтин ёки кумушдан узук ясадилар ва унинг кўзини кафтларига (ичкарига) қаратиб қўйдилар, унга «Муҳаммад — Расулуллаҳ» деб нақш ўйдилар. Одамлар ҳам унинг мислини ясадилар. У киши уларни уни ясаб олганини кўрганларида, уни ташлаб юбордилар ва: «Буни ҳеч қачон киймайман» дедилар. Сўнг кумушдан узук ясадилар, одамлар ҳам кумуш узуклар ясадилар. Ибн Умар: Набий соллаллаҳу алайҳи васалламдан кейин узукни Абу Бакр, сўнг Умар, сўнг Усмон кийди, то у Усмондан Арис қудуғига тушиб кетгунча, деди.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам

Сунани Насоий, 5293-ҳадисЗийнат китоби

Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам) олтиндан узук тақиб олдилар ва унинг кўзини кафтининг ички томонига қаратиб қўйдилар, шунда одамлар ҳам узуклар тақишди. Бас Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам) уни…

Саҳиҳул Бухорий, 5865-ҳадисКийим китоби

Мусаддад, Яҳёдан, у Убайдуллаҳдан: Менга Нофиъ, у Абдуллаҳдан (розияллаҳу анҳу) айтиб берди: Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам олтиндан узук ясадилар ва унинг кўзини кафтларига (ичкарига) қаратиб қўйдилар.…

Сунани Насоий, 5217-ҳадисЗийнат китоби

ки), Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам) олтиндан узукни уч кун тақдилар. Саҳобалари уни кўрганларида, олтин узуклар тарқалди. Бас, уни (узукни) ташлаб юбордилар ва нима қилганларини билмаймиз. Сўнгра кумушдан…

Саҳиҳул Бухорий, 2343-ҳадисДеҳқончилик китоби

у Айюбдан, у Нофеъдан: Ибн Умар (розияллаҳу анҳумо) ўз экинзорларини Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам), Абу Бакр, Умар, Усмон замонида ва Муовия амирлигининг бошида ижарага берар эди. Сўнг унга Рофеъ ибн Хадиждан…

Саҳиҳул Бухорий, 2344-ҳадисДеҳқончилик китоби

у Айюбдан, у Нофеъдан: Ибн Умар (розияллаҳу анҳумо) ўз экинзорларини Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам), Абу Бакр, Умар, Усмон замонида ва Муовия амирлигининг бошида ижарага берар эди. Сўнг унга Рофеъ ибн Хадиждан…

Сунани Насоий, 5218-ҳадисЗийнат китоби

ки), Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам) олтиндан узук ясатдилар ва унинг кўзи кафтларининг ички томонида эди. Шунда одамлар ҳам олтиндан узуклар ясата бошладилар. Бас, Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам)…