حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ سِنَانٍ، حَدَّثَنَا فُلَيْحُ بْنُ سُلَيْمَانَ، حَدَّثَنَا هِلاَلُ بْنُ عَلِيٍّ، عَنْ أَنَسٍ، قَالَ لَمْ يَكُنْ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم فَاحِشًا وَلاَ لَعَّانًا وَلاَ سَبَّابًا، كَانَ يَقُولُ عِنْدَ الْمَعْتَبَةِ " مَا لَهُ، تَرِبَ جَبِينُهُ ".
Муҳаммад ибн Синон, Фулайҳ ибн Сулаймондан: Бизга Ҳилол ибн Али, у Анасдан айтиб берди: У: Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам фаҳш сўзловчи ҳам, лаънатловчи ҳам, сўкувчи ҳам эмас эдилар; (бировни) таъна (танбеҳ) қилишда: «Унга нима бўлди, пешонаси тупроққа ботсин!» дер эдилар, деди.