حَدَّثَنَا أَبُو الْيَمَانِ، أَخْبَرَنَا شُعَيْبٌ، عَنِ الزُّهْرِيِّ، قَالَ حَدَّثَنِي أَبُو سَلَمَةَ بْنُ عَبْدِ الرَّحْمَنِ، أَنَّ عَائِشَةَ ـ رضى الله عنها ـ زَوْجَ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَتْ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم " يَا عَائِشَ هَذَا جِبْرِيلُ يُقْرِئُكِ السَّلاَمَ ". قُلْتُ وَعَلَيْهِ السَّلاَمُ وَرَحْمَةُ اللَّهِ. قَالَتْ وَهْوَ يَرَى مَا لاَ نَرَى.
Абул Ямон, Шуъайбдан, у Зуҳрийдан: Менга Абу Салама ибн Абдураҳмон айтиб берди: Набий соллаллаҳу алайҳи васалламнинг хотини Оиша (розияллаҳу анҳо): Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам: «Эй Оиша, мана Жибрил сенга салом йўлламоқда» дедилар. Мен: Ва унга ҳам салом ва Аллаҳнинг раҳмати бўлсин, дедим. У (Оиша): У киши биз кўрмайдиган нарсани кўрар эдилар, деди.