Саҳиҳул Бухорий — 6202-ҳадис

Одоб китоби · Дўстини исмидан ҳарф тушириб чақириш

6202-ҳадисСаҳиҳул Бухорий · Одоб китоби

حَدَّثَنَا مُوسَى بْنُ إِسْمَاعِيلَ، حَدَّثَنَا وُهَيْبٌ، حَدَّثَنَا أَيُّوبُ، عَنْ أَبِي قِلاَبَةَ، عَنْ أَنَسٍ ـ رضى الله عنه ـ قَالَ كَانَتْ أُمُّ سُلَيْمٍ فِي الثَّقَلِ وَأَنْجَشَةُ غُلاَمُ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم يَسُوقُ بِهِنَّ، فَقَالَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم ‏ "‏ يَا أَنْجَشَ، رُوَيْدَكَ، سَوْقَكَ بِالْقَوَارِيرِ ‏"‏‏.‏

Мусо ибн Исмоил, Вуҳайбдан: Бизга Айюб, у Абу Қилобадан, у Анасдан (розияллаҳу анҳу) ривоят қилади: У: Умму Сулайм юк (-туялар) ичида эди, Набий соллаллаҳу алайҳи васалламнинг ғуломи Анжаша эса уларни (туяларни) ҳайдаб борар эди. Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам: «Эй Анжаш, оҳиста, шиша(идиш)ларни ҳайдашинг(ни оҳиста қил)» дедилар, деди.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам