Саҳиҳул Бухорий — 6240-ҳадис

Ижозат сўраш · Ҳижоб ояти

6240-ҳадисСаҳиҳул Бухорий · Ижозат сўраш

حَدَّثَنَا إِسْحَاقُ، أَخْبَرَنَا يَعْقُوبُ، حَدَّثَنَا أَبِي، عَنْ صَالِحٍ، عَنِ ابْنِ شِهَابٍ، قَالَ أَخْبَرَنِي عُرْوَةُ بْنُ الزُّبَيْرِ، أَنَّ عَائِشَةَ ـ رضى الله عنها ـ زَوْجَ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَتْ كَانَ عُمَرُ بْنُ الْخَطَّابِ يَقُولُ لِرَسُولِ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم احْجُبْ نِسَاءَكَ‏.‏ قَالَتْ فَلَمْ يَفْعَلْ، وَكَانَ أَزْوَاجُ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم يَخْرُجْنَ لَيْلاً إِلَى لَيْلٍ قِبَلَ الْمَنَاصِعِ، خَرَجَتْ سَوْدَةُ بِنْتُ زَمْعَةَ، وَكَانَتِ امْرَأَةً طَوِيلَةً فَرَآهَا عُمَرُ بْنُ الْخَطَّابِ وَهْوَ فِي الْمَجْلِسِ فَقَالَ عَرَفْتُكِ يَا سَوْدَةُ‏.‏ حِرْصًا عَلَى أَنْ يُنْزَلَ الْحِجَابُ‏.‏ قَالَتْ فَأَنْزَلَ اللَّهُ عَزَّ وَجَلَّ آيَةَ الْحِجَابِ‏.‏

Ишоқ, Яъқубдан: Бизга отам, у Солиҳдан, у Ибн Шиҳобдан: Менга Урва ибнуз Зубайр хабар берди: Набий соллаллаҳу алайҳи васалламнинг хотини Оиша (розияллаҳу анҳо): Умар ибнул Хаттоб Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васалламга: Хотинларингизни ҳижоб (парда) қилинг, дер эди. У киши (аввал) қилмадилар. Набий соллаллаҳу алайҳи васалламнинг хотинлари кечаси, қазои ҳожат учун, очиқ жойга (маносиъ) чиқар эдилар. (Бир кеча) Савда бинти Замъа чиқди — у узун бўйли аёл эди — Умар ибнул Хаттоб — у мажлисда эди — уни кўрди ва: Сени танидим, эй Савда, деди — ҳижоб нозил бўлишини истаб (шундай деди). Шунда Аллаҳ азза ва жалла ҳижоб оятини нозил қилди, деди.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам

Саҳиҳул Бухорий, 146-ҳадисТаҳорат китоби

ки, Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам)нинг хотинлари кечаси ҳожат чиқариш учун Маносиъга — бу кенг очиқ майдон эди — чиқардилар. Умар Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам)га: «Хотинларингизни тўсинг,» дерди. Лекин…

Саҳиҳул Бухорий, 6079-ҳадисОдоб китоби

Набий соллаллаҳу алайҳи васалламнинг хотини Оиша: Мен ота-онамни фақат дийнга иймон келтирган (дийндор) ҳолда танидим (эслайман), уларга ҳеч кун ўтмас эдики, унда Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам бизнинг…

Саҳиҳул Бухорий, 2688-ҳадисГувоҳлик китоби

Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам) бир сафарни хоҳлаганда, хотинлари орасида қуръа ташлар эди, уларнинг қайсибирининг қуръаси чиқса, у билан бирга чиқар эди. У улардан ҳар бир аёлга ўз куни ва кечасини…

Саҳиҳул Бухорий, 2593-ҳадисСовға китоби

Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам) бир сафарни хоҳлаганда, хотинлари орасида қуръа ташлар эди, уларнинг қайсибирининг қуръаси чиқса, у билан бирга чиқар эди. У улардан ҳар бир аёлга ўз куни ва кечасини…

Саҳиҳул Бухорий, 6201-ҳадисОдоб китоби

Абул Ямон, Шуъайбдан, у Зуҳрийдан: Менга Абу Салама ибн Абдураҳмон айтиб берди: Набий соллаллаҳу алайҳи васалламнинг хотини Оиша (розияллаҳу анҳо): Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам: «Эй Оиша, мана Жибрил сенга…

Сунани Термизий, 3219-ҳадисТафсир китоби

Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам) ўз аёлларидан бири билан турмуш қуриб, у билан бирга бўлдилар ва мени жўнатдилар, мен эса бир қавмни таомга чақирдим. Улар еб бўлиб чиқиб кетганларидан кейин Расулуллаҳ…