Саҳиҳул Бухорий — 6241-ҳадис

Ижозат сўраш · Назардан сақланиш учун изн сўраш

6241-ҳадисСаҳиҳул Бухорий · Ижозат сўраш

حَدَّثَنَا عَلِيُّ بْنُ عَبْدِ اللَّهِ، حَدَّثَنَا سُفْيَانُ، قَالَ الزُّهْرِيُّ حَفِظْتُهُ كَمَا أَنَّكَ هَا هُنَا عَنْ سَهْلِ بْنِ سَعْدٍ قَالَ اطَّلَعَ رَجُلٌ مِنْ جُحْرٍ فِي حُجَرِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم وَمَعَ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم مِدْرًى يَحُكُّ بِهِ رَأْسَهُ فَقَالَ ‏ "‏ لَوْ أَعْلَمُ أَنَّكَ تَنْظُرُ لَطَعَنْتُ بِهِ فِي عَيْنِكَ، إِنَّمَا جُعِلَ الاِسْتِئْذَانُ مِنْ أَجْلِ الْبَصَرِ ‏"‏‏.‏

Али ибн Абдуллаҳ, Суфёндан: Зуҳрий: Мен уни — гўё сен шу ерда(тургандек аниқ) — Саҳл ибн Саъддан ёдлаб олдим (деди): У: Бир киши Набий соллаллаҳу алайҳи васалламнинг ҳужраларидан бирининг тешигидан мўралади (қаради), Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам билан бирга мидрао (тароқ мили) бўлиб, у билан бошларини қашлаб турган эдилар. У киши: «Агар сен қараётганингни билганимда, уни кўзингга санчар эдим. Албатта изн (сўраш) — кўз (қараш) сабабли жорий қилинган» дедилар, деди.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам

Саҳиҳул Бухорий, 5924-ҳадисКийим китоби

Агар сен қараётганингни билганимда, уни (мидраони) кўзингга санчар эдим. Албатта изн (сўраш) — кўз (қараш) сабабли (унинг учун) жорий қилинган

Сунани Термизий, 2709-ҳадисИзн сўраш китоби

Агар сен қараётганингни билганимда, уни кўзингга санчган бўлардим. Изн сўраш фақат кўз (авратга тушмаслиги) учун жорий қилинган,

Саҳиҳи Муслим, 5638-ҳадисОдоб китоби

Агар мен сени менга қараб турганингни билганимда, буни кўзингга санчган бўлардим Изн сўраш фақат кўриш (нигоҳ) сабабли жорий қилинган

Сунани Насоий, 4859-ҳадисҚасома, қисос ва дият китоби

Агар мени қараб турганингни билганимда, буни кўзингга санчган бўлар эдим. (Уйга киришдан олдин) изн сўраш фақат кўз (нигоҳ)ни (сақлаш) учун жорий қилинган,

Саҳиҳи Муслим, 5639-ҳадисОдоб китоби

Агар мен сени қараб турганингни билганимда, буни кўзингга санчган бўлардим. Аллаҳ изн сўрашни фақат кўриш (нигоҳ) сабабли жорий қилди

Сунани Насоий, 4858-ҳадисҚасома, қисос ва дият китоби

Агар (жойингда) туриб турганингда, албатта кўзингни чиқариб қўйган бўлар эдим,