Саҳиҳул Бухорий — 6340-ҳадис

Дуо китоби · Шошилмаса банданинг дуоси ижобат бўлади

6340-ҳадисСаҳиҳул Бухорий · Дуо китоби

حَدَّثَنَا عَبْدُ اللَّهِ بْنُ يُوسُفَ، أَخْبَرَنَا مَالِكٌ، عَنِ ابْنِ شِهَابٍ، عَنْ أَبِي عُبَيْدٍ، مَوْلَى ابْنِ أَزْهَرَ عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ ‏ "‏ يُسْتَجَابُ لأَحَدِكُمْ مَا لَمْ يَعْجَلْ يَقُولُ دَعَوْتُ فَلَمْ يُسْتَجَبْ لِي ‏"‏‏.‏

Абдуллаҳ ибн Юсуф, Моликдан, у Ибн Шиҳобдан, у Ибн Азҳарнинг озоди Абу Убайддан, у Абу Ҳурайрадан ривоят қилади: Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан бирингизга (дуо) ижобат қилинади — токи у шошилмаса ва: Мен дуо қилдйм, аммо менга ижобат бўлмади, демаса» дедилар.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам

Сунани Термизий, 3387-ҳадисДуолар китоби

Сизларнинг бирингизга, шошилмагунча, ижобат қилинур. (Шошилгани эса) у: дуо қилдим, лекин менга ижобат қилинмади, дейишидир,

Сунани Абу Довуд, 1484-ҳадисВитр намози ҳукмлари

Сизлардан бирингизнинг дуосига, шошилмагунича, яъни: ‹Мен дуо қилдим, аммо менга ижобат қилинмади›, демагунча ижобат қилинади

Саҳиҳи Муслим, 6934-ҳадисЗикр, дуо ва тавба китоби

Бирингизнинг дуосига, агар шошилмаса ва: ‹Мен дуо қилдим, аммо қабул қилинмади› демаса, ижобат этилади

Саҳиҳи Муслим, 6935-ҳадисЗикр, дуо ва тавба китоби

Бирингизнинг дуосига, агар шошилмаса ва: ‹Мен Роббимга дуо қилдим, аммо У менга ижобат этмади› демаса, ижобат этилади

Саҳиҳул Бухорий, 6338-ҳадисДуо китоби

Сизлардан бирингиз дуо қилса, сўровни қатъий қилсин (азимат билан сўрасин), асло: Аллаҳим, агар хоҳласанг, менга бер, демасин; чунки Уни мажбурловчи йўқ (Аллаҳ хоҳласа беради)

Сунани Термизий, 2969-ҳадисТафсир китоби

Роббингиз деди: Менга дуо қилинглар, Мен сизларга ижобат қиламан Дуо — бу ибодатдир, Роббингиз деди: Менга дуо қилинглар, Мен сизларга ижобат қиламан хор бўлган ҳолда