Сунани Абу Довуд — 1484-ҳадис

Витр намози ҳукмлари · Дуо ҳақида

1484-ҳадисСунани Абу Довуд · Витр намози ҳукмлари

حَدَّثَنَا الْقَعْنَبِيُّ، عَنْ مَالِكٍ، عَنِ ابْنِ شِهَابٍ، عَنْ أَبِي عُبَيْدٍ، عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ ‏ "‏ يُسْتَجَابُ لأَحَدِكُمْ مَا لَمْ يَعْجَلْ فَيَقُولُ قَدْ دَعَوْتُ فَلَمْ يُسْتَجَبْ لِي ‏"‏ ‏.‏

Бизга Қаънабий Моликдан, у Ибн Шиҳобдан, у Абу Убайддан, у Абу Ҳурайрадан ривоят қилдики, Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан бирингизнинг дуосига, шошилмагунича, яъни: ‹Мен дуо қилдим, аммо менга ижобат қилинмади›, демагунча ижобат қилинади», дедилар.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам

Сунани Термизий, 3387-ҳадисДуолар китоби

Сизларнинг бирингизга, шошилмагунча, ижобат қилинур. (Шошилгани эса) у: дуо қилдим, лекин менга ижобат қилинмади, дейишидир,

Саҳиҳи Муслим, 6934-ҳадисЗикр, дуо ва тавба китоби

Бирингизнинг дуосига, агар шошилмаса ва: ‹Мен дуо қилдим, аммо қабул қилинмади› демаса, ижобат этилади

Саҳиҳул Бухорий, 6340-ҳадисДуо китоби

Сизлардан бирингизга (дуо) ижобат қилинади — токи у шошилмаса ва: Мен дуо қилдйм, аммо менга ижобат бўлмади, демаса

Саҳиҳи Муслим, 6935-ҳадисЗикр, дуо ва тавба китоби

Бирингизнинг дуосига, агар шошилмаса ва: ‹Мен Роббимга дуо қилдим, аммо У менга ижобат этмади› демаса, ижобат этилади

Саҳиҳи Муслим, 6936-ҳадисЗикр, дуо ва тавба китоби

Банда гуноҳ ёки қариндошлик алоқасини узишни сўрамагунча ва шошмагунча, унинг дуосига ижобат этилаверади Эй Аллаҳнинг Расули, шошилиш нима? ‹Мен дуо қилдим, мен дуо қилдим, аммо менга ижобат этилаётганини…

Саҳиҳи Муслим, 6811-ҳадисЗикр, дуо ва тавба китоби

Бирингиз дуо қилганида, дуода қатъий бўлсин ва: ‹Аллаҳим, агар хоҳласанг менга бер› демасин. Зеро Аллаҳни мажбурловчи (ҳеч ким) йўқ