حَدَّثَنَا مُسَدَّدٌ، حَدَّثَنَا سُفْيَانُ، عَنْ صَالِحٍ، عَنْ عُبَيْدِ اللَّهِ، عَنْ زَيْدِ بْنِ خَالِدٍ، قَالَ مُطِرَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم فَقَالَ " قَالَ اللَّهُ أَصْبَحَ مِنْ عِبَادِي كَافِرٌ بِي وَمُؤْمِنٌ بِي ".
Зайд ибн Холид айтди: Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам)га (замонида) ёмғир ёғди. У: "Аллаҳ: ‹Бандаларимдан баъзиси Менга кофир, баъзиси Менга мўмин ҳолда тонгни қаршилади›" деди (яъни: ‹ёмғир Аллаҳнинг фазли билан ёғди› деган — мўмин, ‹фалон юлдуз билан› деган — кофир).