Саҳиҳи Муслим — 1132-ҳадис

Намоз китоби · Намоз ўқиётган олдидан ўтишни ман қилиш

1132-ҳадисXalqaro 507Саҳиҳи Муслим · Намоз китоби

حَدَّثَنَا يَحْيَى بْنُ يَحْيَى، قَالَ قَرَأْتُ عَلَى مَالِكٍ عَنْ أَبِي النَّضْرِ، عَنْ بُسْرِ بْنِ سَعِيدٍ، أَنَّ زَيْدَ بْنَ خَالِدٍ الْجُهَنِيَّ، أَرْسَلَهُ إِلَى أَبِي جُهَيْمٍ يَسْأَلُهُ مَاذَا سَمِعَ مِنْ، رَسُولِ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم فِي الْمَارِّ بَيْنَ يَدَىِ الْمُصَلِّي قَالَ أَبُو جُهَيْمٍ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم ‏ "‏ لَوْ يَعْلَمُ الْمَارُّ بَيْنَ يَدَىِ الْمُصَلِّي مَاذَا عَلَيْهِ لَكَانَ أَنْ يَقِفَ أَرْبَعِينَ خَيْرًا لَهُ مِنْ أَنْ يَمُرَّ بَيْنَ يَدَيْهِ ‏"‏ ‏.‏ قَالَ أَبُو النَّضْرِ لاَ أَدْرِي قَالَ أَرْبَعِينَ يَوْمًا أَوْ شَهْرًا أَوْ سَنَةً

Зайд ибн Холид ал-Жуҳаний уни (Буср ибн Саъидни) Абу Жуҳаймнинг олдига — Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам)дан намоз ўқигувчининг олдидан ўтувчи ҳақида нима эшитганини сўрашга — юборди. Абу Жуҳайм айтди: Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам): "Агар намоз ўқигувчининг олдидан ўтувчи ўзига (қанча гуноҳ) борлигини билганида — унинг олдидан ўтишдан кўра қирқ (вақт) туриш унга яхшироқ бўлар эди" деди. Абу ан-Назр: "Қирқ кун ёки ой ёки йил деганини билмайман" деди.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам

Сунани Насоий, 756-ҳадисҚибла китоби

Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам): «Агар намоз ўқиётган кишининг олдидан ўтувчи бунда ўзига (қанчалик гуноҳ) борлигини билса эди, унинг олдидан ўтгандан кўра қирқ (муддат) кутиб туриши ўзи учун…

Сунани Термизий, 336-ҳадисНамоз китоби

Агар намоз ўқувчининг олдидан ўтувчи (киши) ўзига (қанчалик гуноҳ) борлигини билса, эди, унинг олдидан ўтгандан кўра қирқ (муддат) тўхтаб туриши ўзи учун яхшироқ бўлар эди, Сизлардан бирингизнинг юз йил…

Саҳиҳи Муслим, 4938-ҳадисҲукумат китоби

Мен Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васалламнинг: ‹Бир кун-бир кеча (сарҳадда) рибот (қоровуллик) қилиш, бир ой рўза тутиб, (кечалари) қиём қилишдан яхшироқдир. Агар (қоровул) ўлса, қилиб турган амели унга давом…

Саҳиҳул Бухорий, 510-ҳадисНамоз китоби

Агар намоз ўқувчининг олдидан ўтувчи унга (қанча гуноҳ) борлигини билганида, унинг олдидан ўтишдан кўра қирқ (вақт) туриб қолиш унга яхшироқ бўларди

Саҳиҳи Муслим, 1746-ҳадисМусофир намози

Улар билишар-ку, намоз шу соатдан бошқа (пайтда) афзалроқ эканини! Албатта Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам): ‹Аввобинлар (кўп тавба қилувчилар)нинг намози — туячаларнинг (оёқлари) қум иссигидан куйдиган…

Саҳиҳи Муслим, 3734-ҳадисТалоқ китоби

Мен бундан беҳожат эдим; (лекин) Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам)нинг: ‹Аллаҳга ва Охират кунига имон келтирадиган аёлга уч (кун)дан ортиқ мотам тутиш ҳалол эмас, фақат эри учун — чунки у эри учун тўрт ой-у ўн…