Саҳиҳи Муслим — 1771-ҳадис

Мусофир намози · Тунда дуо ижобат бўладиган соат бор

1771-ҳадисСаҳиҳи Муслим · Мусофир намози

وَحَدَّثَنِي سَلَمَةُ بْنُ شَبِيبٍ، حَدَّثَنَا الْحَسَنُ بْنُ أَعْيَنَ، حَدَّثَنَا مَعْقِلٌ، عَنْ أَبِي الزُّبَيْرِ، عَنْ جَابِرٍ، أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ ‏ "‏ إِنَّ مِنَ اللَّيْلِ سَاعَةً لاَ يُوَافِقُهَا عَبْدٌ مُسْلِمٌ يَسْأَلُ اللَّهَ خَيْرًا إِلاَّ أَعْطَاهُ إِيَّاهُ ‏"‏ ‏.‏

Жобир (ривоят қилди)ки: Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам): «Албатта кечадан бир соат борки, унга мусулмон банда тўғри келса ва Аллаҳдан бир яхшилик сўраса, илла (Аллаҳ) унга уни беради» деди.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам

Саҳиҳи Муслим, 1770-ҳадисМусофир намози

Албатта кечада бир соат борки, унга мусулмон киши тўғри келса (йўлиқса) ва Аллаҳдан дунё ва охират ишидан бир яхшилик сўраса, илла (Аллаҳ) унга уни беради; ва бу — ҳар кечадир

Саҳиҳи Муслим, 1970-ҳадисЖума намози

Албатта жумада бир соат борки, унга тикка туриб намоз ўқиётган мусулмон тўғри келса ва Аллаҳдан бир яхшилик сўраса, илла (Аллаҳ) унга уни беради

Сунани Насоий, 1431-ҳадисЖума китоби

Албатта жумада шундай бир соат борки, мусулмон банда унга (тўғри келиб қолиб) ўша (вақтда) Аллаҳдан бирор нарса сўраса, (Аллаҳ) унга албатта уни беради,

Сунани Насоий, 1432-ҳадисЖума китоби

Албатта жумада шундай бир соат борки, мусулмон банда унга (тўғри келиб қолиб) намозда туриб Аллаҳ азза ва жаллаадан бирор нарса сўраса, (Аллаҳ) унга албатта уни беради, У (Пайғамбар) уни озайтириб, қисқартириб…

Саҳиҳул Бухорий, 935-ҳадисЖума намози

Унда бир соат (вақт) борки, мусулмон банда — тик туриб намоз ўқиган ҳолда — Аллаҳ таолодан бирор нарса сўраб, ўша (вақтга) тўғри келса, Аллаҳ унга у (нарса)ни албатта беради

Саҳиҳул Бухорий, 6400-ҳадисДуо китоби

Жумада бир соат (вақт) борки, қайси бир мусулмон унга тўғри келса-ю, у тик туриб намоз ўқиб, бирор хайрли нарса сўраса, илло (Аллаҳ) унга уни беради