Саҳиҳул Бухорий — 6400-ҳадис

Дуо китоби · Жума кунидаги соатда дуо қилиш

6400-ҳадисСаҳиҳул Бухорий · Дуо китоби

حَدَّثَنَا مُسَدَّدٌ، حَدَّثَنَا إِسْمَاعِيلُ بْنُ إِبْرَاهِيمَ، أَخْبَرَنَا أَيُّوبُ، عَنْ مُحَمَّدٍ، عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ ـ رضى الله عنه ـ قَالَ قَالَ أَبُو الْقَاسِمِ صلى الله عليه وسلم ‏ "‏ فِي الْجُمُعَةِ سَاعَةٌ لاَ يُوَافِقُهَا مُسْلِمٌ وَهْوَ قَائِمٌ يُصَلِّي يَسْأَلُ خَيْرًا إِلاَّ أَعْطَاهُ ‏"‏‏.‏ وَقَالَ بِيَدِهِ قُلْنَا يُقَلِّلُهَا يُزَهِّدُهَا‏.‏

Мусаддад, Исмоил ибн Иброҳимдан: Бизга Айюб, у Муҳаммаддан, у Абу Ҳурайрадан (розияллаҳу анҳу) хабар берди: У: Абул Қосим соллаллаҳу алайҳи васаллам: «Жумада бир соат (вақт) борки, қайси бир мусулмон унга тўғри келса-ю, у тик туриб намоз ўқиб, бирор хайрли нарса сўраса, илло (Аллаҳ) унга уни беради» дедилар ва қўллари билан (ишора қилдилар). Биз: У уни озайтиряпди (қисқалигини кўрсатяпди), дедик.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам

Саҳиҳи Муслим, 1970-ҳадисЖума намози

Албатта жумада бир соат борки, унга тикка туриб намоз ўқиётган мусулмон тўғри келса ва Аллаҳдан бир яхшилик сўраса, илла (Аллаҳ) унга уни беради

Саҳиҳул Бухорий, 935-ҳадисЖума намози

Унда бир соат (вақт) борки, мусулмон банда — тик туриб намоз ўқиган ҳолда — Аллаҳ таолодан бирор нарса сўраб, ўша (вақтга) тўғри келса, Аллаҳ унга у (нарса)ни албатта беради

Саҳиҳи Муслим, 1969-ҳадисЖума намози

Унда бир соат (вақт) борки, унга мусулмон банда — намоз ўқиётган ҳолда — тўғри келса ва Аллаҳдан бир нарса сўраса, илла (Аллаҳ) унга уни беради Ва қўли билан — уни озайтириб (кичик (вақт) эканини кўрсатиб) —…

Саҳиҳи Муслим, 1973-ҳадисЖума намози

Албатта жумада бир соат (вақт) борки, унга мусулмон банда — тикка туриб намоз ўқиётган ҳолда — тўғри келса (йўлиқса) ва Аллаҳдан бир яхшилик сўраса, илла (Аллаҳ) унга уни беради. У — қисқа (енгил) бир соатдир

Саҳиҳи Муслим, 1771-ҳадисМусофир намози

Албатта кечадан бир соат борки, унга мусулмон банда тўғри келса ва Аллаҳдан бир яхшилик сўраса, илла (Аллаҳ) унга уни беради

Саҳиҳул Бухорий, 5294-ҳадисТалоқ китоби

Жумуода бир соат (вақт) борки, ҳеч бир мусулмон киши тик туриб намоз ўқиб, Аллаҳдан бирор хайр сўраса, унга ўша (вақтга) тўғри келса, Аллаҳ унга бермай қолмайди