Саҳиҳи Муслим — 1960-ҳадис

Жума намози · Жума куни хушбўйлик суртиш ва мисвок

1960-ҳадисXalqaro 846Саҳиҳи Муслим · Жума намози

وَحَدَّثَنَا عَمْرُو بْنُ سَوَّادٍ الْعَامِرِيُّ، حَدَّثَنَا عَبْدُ اللَّهِ بْنُ وَهْبٍ، أَخْبَرَنَا عَمْرُو بْنُ، الْحَارِثِ أَنَّ سَعِيدَ بْنَ أَبِي هِلاَلٍ، وَبُكَيْرَ بْنَ الأَشَجِّ، حَدَّثَاهُ عَنْ أَبِي بَكْرِ بْنِ الْمُنْكَدِرِ، عَنْ عَمْرِو، بْنِ سُلَيْمٍ عَنْ عَبْدِ الرَّحْمَنِ بْنِ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ، عَنْ أَبِيهِ، أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ ‏ "‏ غُسْلُ يَوْمِ الْجُمُعَةِ عَلَى كُلِّ مُحْتَلِمٍ وَسِوَاكٌ وَيَمَسُّ مِنَ الطِّيبِ مَا قَدَرَ عَلَيْهِ ‏"‏ ‏.‏ إِلاَّ أَنَّ بُكَيْرًا لَمْ يَذْكُرْ عَبْدَ الرَّحْمَنِ وَقَالَ فِي الطِّيبِ وَلَوْ مِنْ طِيبِ الْمَرْأَةِ ‏.‏

Абу Саъид ал-Худрий отасидан (ривоят қилди)ки: Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам): «Жума куни ғусл қилиш — ҳар бир балоғатга етган(муҳталим)га (лозим); ва мисвок (уриш); ва қодир бўлган (атир)дан атир суртсин» деди. Фақат Букайр Абдурраҳмонни зикр қилмади ва атир ҳақида: «гарчи аёлнинг атиридан (бўлса ҳам)» деди.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам

Сунани Абу Довуд, 344-ҳадисТаҳорат китоби

Жума кунининг ғусли ҳар бир балоғатга етган кишига, ва мисвок, ва ўзига муяссар бўлганча атирдан суртиш Гарчи аёлнинг атиридан бўлса ҳам

Саҳиҳи Муслим, 1957-ҳадисЖума намози

Жума куни ғусл қилиш — ҳар бир балоғатга етган (муҳталим) кишига вожибдир

Сунани Насоий, 1375-ҳадисЖума китоби

Жума кунидаги ғусл балоғатга етган ҳар бир кишига вожибдир, мисвок (ишлатиш) ҳам, ҳамда иложи борича хушбўйлик суртсин, Гарчи аёл хушбўйлигидан бўлса ҳам,

Сунани Насоий, 1383-ҳадисЖума китоби

Албатта, жума кунидаги ғусл балоғатга етган ҳар бир кишига (вожиб), мисвок (ишлатиш) ҳам, ҳамда иложи борича хушбўйлик суртиши (лозим),

Сунани Термизий, 496-ҳадисЖума куни китоби

Ким жума куни ғусл қилса ва (бошини) ювса, эрталаб (масжидга) эрта келса, (имомга) яқинлашса, (хутбани) эшитса ва жим турса, қадам қўйган ҳар бир қадами учун бир йиллик рўза ва (таҳажжуд) қоим туришининг ажри…

Сунани Термизий, 528-ҳадисЖума куни китоби

Мусулмонлар зиммасига жума куни ғусл қилишлари ҳақ (вожиб)дир, ҳар бири аҳлининг (уйидаги) атридан суртсин, агар топмаса, сув ҳам унга атрдир,