Саҳиҳи Муслим — 1987-ҳадис

Жума намози · Хутбада жим тинглаган киши фазли

1987-ҳадисXalqaro 857Саҳиҳи Муслим · Жума намози

حَدَّثَنَا أُمَيَّةُ بْنُ بِسْطَامٍ، حَدَّثَنَا يَزِيدُ، - يَعْنِي ابْنَ زُرَيْعٍ - حَدَّثَنَا رَوْحٌ، عَنْ سُهَيْلٍ، عَنْ أَبِيهِ، عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ ‏ "‏ مَنِ اغْتَسَلَ ثُمَّ أَتَى الْجُمُعَةَ فَصَلَّى مَا قُدِّرَ لَهُ ثُمَّ أَنْصَتَ حَتَّى يَفْرُغَ مِنْ خُطْبَتِهِ ثُمَّ يُصَلِّيَ مَعَهُ غُفِرَ لَهُ مَا بَيْنَهُ وَبَيْنَ الْجُمُعَةِ الأُخْرَى وَفَضْلَ ثَلاَثَةِ أَيَّامٍ ‏"‏ ‏.‏

Абу Ҳурайра Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам)дан (ривоят қилди): «Кимки ғусл қилиб, кейин жумага келса ва ўзига тақдир этилганича (нафл) намоз ўқиса, кейин — то (имом) хутбасидан бўшагунга қадар — жим турса, кейин у билан (жумани) ўқиса, унга — у билан кейинги жума орасидаги (гуноҳ)лар ва уч кун ортиғи (ҳам) мағфират қилинади» деди.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам

Саҳиҳи Муслим, 1988-ҳадисЖума намози

Кимки таҳорат олиб, таҳоратни чиройли қилиб, кейин жумага келса ва (хутбани) тинглаб, жим турса, унга — у билан (кейинги) жума орасидаги (гуноҳ)лар ва уч кун зиёдаси (ҳам) мағфират қилинади; кимки ҳасонни (шағал)…

Саҳиҳул Бухорий, 910-ҳадисЖума намози

Ким жума куни ғусл қилиб, қўлидан келганча тозаланса, сўнг (сочига) ёғ суртса ёки хушбўйлик (атир) суртса, сўнг (масжидга) бориб икки киши орасини ажратмаса, ўзига ёзилган (миқдорда нафл) намоз ўқиса,…

Сунани Абу Довуд, 343-ҳадисТаҳорат китоби

Ким жума куни ғусл қилиб, кийимларининг энг яхшисини кийиб, агар олдида бўлса, атирдан суртиб, сўнг жумага келиб, одамларнинг бўйинларидан ошиб ўтмай, сўнг Аллаҳ унга ёзганча намоз ўқиб, имоми чиққанда жим…

Сунани Насоий, 146-ҳадисТаҳорат китоби

Қайси бир киши таҳорат қилиб, таҳоратини чиройли қилса, сўнг намоз ўқиса, унга ўша (намоз) билан кейинги намоз орасидаги (гуноҳлар) — то кейинги намозни ўқигунига қадар — албатта кечирилади,

Саҳиҳул Бухорий, 883-ҳадисЖума намози

Бир киши жума куни ғусл қилса, қўлидан келганча тозаланса, ўз ёғидан (сочига) суртса ёки уйининг хушбўйидан суртса, сўнг чиқиб икки киши орасини ажратмаса (уларнинг орасини босиб ўтмаса), сўнг ўзига…

Сунани Насоий, 1403-ҳадисЖума китоби

Қайси бир киши жума куни буюрилганидек покланса, сўнгра уйидан чиқиб жумага келгунча (йўл юрса) ва намозини адо этгунча (хутбани) жим тингласа, бу унга ўтган жумадан бери (бўлган гуноҳлари) учун каффорат…