Саҳиҳи Муслим — 2010-ҳадис

Жума намози · Намоз ва хутбани қисқа қилиш

2010-ҳадисXalqaro 870Саҳиҳи Муслим · Жума намози

حَدَّثَنَا أَبُو بَكْرِ بْنُ أَبِي شَيْبَةَ، وَمُحَمَّدُ بْنُ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ نُمَيْرٍ، قَالاَ حَدَّثَنَا وَكِيعٌ، عَنْ سُفْيَانَ، عَنْ عَبْدِ الْعَزِيزِ بْنِ رُفَيْعٍ، عَنْ تَمِيمِ بْنِ طَرَفَةَ، عَنْ عَدِيِّ بْنِ حَاتِمٍ، أَنَّ رَجُلاً، خَطَبَ عِنْدَ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم فَقَالَ مَنْ يُطِعِ اللَّهَ وَرَسُولَهُ فَقَدْ رَشِدَ وَمَنْ يَعْصِهِمَا فَقَدْ غَوَى ‏.‏ فَقَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم ‏ "‏ بِئْسَ الْخَطِيبُ أَنْتَ ‏.‏ قُلْ وَمَنْ يَعْصِ اللَّهَ وَرَسُولَهُ ‏"‏ ‏.‏ قَالَ ابْنُ نُمَيْرٍ فَقَدْ غَوِيَ ‏.‏

Адий ибн Ҳотим (ривоят қилди)ки: Бир киши Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам)нинг олдида хутба қилди ва: «Кимки Аллаҳга ва Расулига итоат қилса, тўғри йўл топди; кимки уларга (икковига) осий бўлса, адашди» деди. Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам): «Сен нақадар ёмон хатиб (нотиқ)сан! ‹Кимки Аллаҳга ва Расулига осий бўлса› де» деди. Ибн Нумайр: «адашди (ғавия)» деди.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам

Сунани Абу Довуд, 4981-ҳадисОдоб китоби

Ким Аллаҳга ва Расулига итоат қилса, тўғри йўл топибди, ким иккисига осий бўлса... Тур Кет, сен нақадар ёмон нотиқсан

Сунани Насоий, 3279-ҳадисНикоҳ китоби

Ким Аллаҳга ва Унинг элчисига итоат қилса, тўғри йўл топибди; ким иккаласига осий бўлса, адашибди, Сен қандай ёмон хатибсан,

Сунани Абу Довуд, 1099-ҳадисНамоз китоби

Ким Аллаҳга ва Унинг Расулига итоат қилса ва ким иккаласига осий бўлса... Тур — ёки кет — сен қандай ёмон хатибсан

Сунани Абу Довуд, 3741-ҳадисТаомлар китоби

Ким чақирилса-ю, жавоб бермаса, у Аллаҳга ва Унинг Расулига осий бўлибди. Ким даъватсиз (чақирувсиз) кирса, ўғри бўлиб кирибди ва талончи бўлиб чиқибди

Сунани Абу Довуд, 2509-ҳадисЖиҳод китоби

Ким Аллаҳ йўлида ғазот қилувчини жиҳозласа, у ғазот қилган бўлади. Ва ким унинг аҳли ичида яхшилик билан ўринбосарлик қилса, у ҳам ғазот қилган бўлади.

Сунани Термизий, 1985-ҳадисЯхшилик ва силаи раҳм китоби

Улардан бирининг Роббига итоат қилиши ва хўжасининг ҳаққини адо этиши нақадар яхшидир! Аллаҳ ва Унинг Расули рост сўзлади,