Саҳиҳи Муслим — 2861-ҳадис

Ҳаж китоби · Эҳромдаги ва бошқага ҳарам ва ундан ташқарида ўлдириш мумкин бўлган жониворлар

2861-ҳадисXalqaro 1198Саҳиҳи Муслим · Ҳаж китоби

حَدَّثَنَا هَارُونُ بْنُ سَعِيدٍ الأَيْلِيُّ، وَأَحْمَدُ بْنُ عِيسَى، قَالاَ أَخْبَرَنَا ابْنُ وَهْبٍ، أَخْبَرَنِي مَخْرَمَةُ بْنُ بُكَيْرٍ، عَنْ أَبِيهِ، قَالَ سَمِعْتُ عُبَيْدَ اللَّهِ بْنَ مِقْسَمٍ، يَقُولُ سَمِعْتُ الْقَاسِمَ بْنَ مُحَمَّدٍ، يَقُولُ سَمِعْتُ عَائِشَةَ، زَوْجَ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم تَقُولُ سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ ‏ "‏ أَرْبَعٌ كُلُّهُنَّ فَاسِقٌ يُقْتَلْنَ فِي الْحِلِّ وَالْحَرَمِ الْحِدَأَةُ وَالْغُرَابُ وَالْفَارَةُ وَالْكَلْبُ الْعَقُورُ ‏"‏ ‏.‏ قَالَ فَقُلْتُ لِلْقَاسِمِ أَفَرَأَيْتَ الْحَيَّةَ قَالَ تُقْتَلُ بِصُغْرٍ لَهَا ‏.‏

Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам)нинг завжаси Оиша (розияллаҳу анҳо) айтди: Мен Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам)ни: «Тўрт(жонивор) — ҳаммаси фосиқ — ҳалолда ҳам, ҳарамда ҳам ўлдирилади: калхат (ҳидўа), қарға, сичқон ва қопағон (тишлой) ит» деб айтаётган ҳолда эшитдим. (Ровий:) Мен Қосимга: «Илон ҳақида нима дейсан?» дедим. У: «У — хорлаб (менсимай) ўлдирилади (уни ўлдиришда шубҳа йўқ)» деди.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам