Саҳиҳи Муслим — 4238-ҳадис

Назр китоби · Назрдан қайтариш ва унинг ҳеч нарсани қайтармаслиги

4238-ҳадисСаҳиҳи Муслим · Назр китоби

حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ يَحْيَى، حَدَّثَنَا يَزِيدُ بْنُ أَبِي حَكِيمٍ، عَنْ سُفْيَانَ، عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ، دِينَارٍ عَنِ ابْنِ عُمَرَ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم أَنَّهُ قَالَ ‏ "‏ النَّذْرُ لاَ يُقَدِّمُ شَيْئًا وَلاَ يُؤَخِّرُهُ وَإِنَّمَا يُسْتَخْرَجُ بِهِ مِنَ الْبَخِيلِ ‏"‏ ‏

Бизга Муҳаммад ибн Яҳё ривоят қилди, бизга Язид ибн Аби Ҳакийм Суфёндан, Абдуллаҳ ибн Динордан, ибн Умардан, Набий соллаллаҳу алайҳи васалламдан ривоят қилди: у: «Назр бирор нарсани олдинга келтирмайди ва орқага ҳам сурмайди, фақат у билан бахилдан мол чиқарилади, холос», - дедилар.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам

Сунани Насоий, 3803-ҳадисДеҳқончилик китоби

Назр бирор нарсани олдинга келтирмайди ва кечиктирмайди ҳам. У фақат шундай бир нарсаки, у билан бахилдан (мол) чиқарилади, холос,

Саҳиҳул Бухорий, 6692-ҳадисҚасам ва назр

Албатта назр бирор нарсани олдинга сурмайди, на орқага суради, фақат назр билан бахилдан (мол) чиқарилади

Сунани Абу Довуд, 3287-ҳадисҚасам ва назр

У ҳеч нарсани қайтармайди, у билан фақат бахилдан (мол) чиқарилади, холос. Назр ҳеч нарсани қайтармайди.

Сунани Насоий, 3804-ҳадисДеҳқончилик китоби

Назр Одам фарзандига унга тақдир қилинмаган бирор нарсани келтирмайди, лекин у шундай бир нарсаки, у билан бахилдан (мол) чиқарилади, холос,

Саҳиҳи Муслим, 4241-ҳадисНазр китоби

Назр қилманглар, чунки назр тақдирдан бирор нарсани қайтармайди, фақат у билан бахилдан мол чиқарилади, холос

Саҳиҳи Муслим, 4242-ҳадисНазр китоби

Албатта у тақдирдан бирор нарсани қайтармайди, фақат у билан бахилдан мол чиқарилади, холос