حَدَّثَنَا يَحْيَى بْنُ يَحْيَى، وَعَلِيُّ بْنُ حُجْرٍ، قَالَ يَحْيَى أَخْبَرَنَا وَقَالَ ابْنُ حُجْرٍ، حَدَّثَنَا هُشَيْمٌ، عَنْ أَبِي الزُّبَيْرِ، عَنْ جَابِرٍ، ح وَحَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ الصَّبَّاحِ، وَزُهَيْرُ بْنُ حَرْبٍ، قَالاَ حَدَّثَنَا هُشَيْمٌ، أَخْبَرَنَا أَبُو الزُّبَيْرِ، عَنْ جَابِرٍ، قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم " أَلاَ لاَ يَبِيتَنَّ رَجُلٌ عِنْدَ امْرَأَةٍ ثَيِّبٍ إِلاَّ أَنْ يَكُونَ نَاكِحًا أَوْ ذَا مَحْرَمٍ " .
Бизга Яҳё ибн Яҳё ва Алий ибн Ҳужр ривоят қилди. Яҳё «хабар берди» деди, Ибн Ҳужр эса «ривоят қилди» деди: бизга Ҳушайм Абуззубайрдан, у Жобирдан (ривоят қилди), (ҳ) ва бизга Муҳаммад ибн ас-Саббоҳ ва Зуҳайр ибн Ҳарб ривоят қилди, улар: бизга Ҳушайм ривоят қилди: бизга Абуззубайр Жобирдан хабар берди, дедилар. У деди: Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам: «Огоҳ бўлинг! Ҳеч бир эркак (эр бўлган ёки) маҳрами бўлмаса, эри бор (ёки тул) аёлнинг ҳузурида тунамасин» деди.