Саҳиҳи Муслим — 6130-ҳадис

Фазилатлар китоби · Исо алайҳиссаломнинг фазилатлари

6130-ҳадисXalqaro 2365Саҳиҳи Муслим · Фазилатлар китоби

حَدَّثَنِي حَرْمَلَةُ بْنُ يَحْيَى، أَخْبَرَنَا ابْنُ وَهْبٍ، أَخْبَرَنِي يُونُسُ، عَنِ ابْنِ شِهَابٍ، أَنَّأَخْبَرَهُ أَنَّ أَبَا هُرَيْرَةَ قَالَ سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ ‏ "‏ أَنَا أَوْلَى النَّاسِ بِابْنِ مَرْيَمَ الأَنْبِيَاءُ أَوْلاَدُ عَلاَّتٍ وَلَيْسَ بَيْنِي وَبَيْنَهُ نَبِيٌّ ‏"‏ ‏.‏

Менга Ҳармала ибн Яҳё ривоят қилди, бизга Ибн Ваҳб хабар берди, менга Юнус Ибн Шиҳобдан хабар бердики, у (Ибн Шиҳоб)га хабар берилдики, Абу Ҳурайра деди: Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитдим: «Мен Марям ўғлига одамларнинг энг яқиниман. Набийлар оталари бир, оналари бошқа-бошқа ака-укалардирлар. Мен билан унинг ўртасида (бошқа) набий йўқ».

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам

Саҳиҳи Муслим, 6131-ҳадисФазилатлар китоби

Мен Исога одамларнинг энг яқиниман. Набийлар оталари бир, оналари бошқа-бошқа ака-укалардирлар. Мен билан Исонинг ўртасида (бошқа) набий йўқ

Сунани Абу Довуд, 4675-ҳадисСуннат китоби

Мен одамларнинг ибн Марямга энг яқиниман. Пайғамбарлар ота бир, она бошқа биродарлардир ва мен билан у ўртасида ҳеч қайси Пайғамбар йўқ.

Саҳиҳул Бухорий, 3442-ҳадисПайғамбарлар китоби

Мен одамларнинг Ибн Марямга энг ҳақлисиман; пайғамбарлар — бир отадан, (турли) оналардан бўлган биродарлардир, мен билан унинг орасида (бошқа) пайғамбар йўқ

Саҳиҳи Муслим, 6132-ҳадисФазилатлар китоби

Мен дунёда ҳам, охиратда ҳам Марям ўғли Исога одамларнинг энг яқиниман Бу қандай бўлади, эй Расулуллаҳ? Набийлар оталари бир бўлган ака-укалардирлар, оналари турлича, дийнлари эса биттадир. Бизнинг ўртамизда…

Саҳиҳул Бухорий, 3443-ҳадисПайғамбарлар китоби

Мен дунё ва Охиратда одамларнинг Исо ибн Марямга энг ҳақлисиман; пайғамбарлар — бир отадан, (турли) оналардан бўлган биродарлардир, оналари турли, динлари бир