Саҳиҳи Муслим — 6132-ҳадис

Фазилатлар китоби · Исо алайҳиссаломнинг фазилатлари

6132-ҳадисСаҳиҳи Муслим · Фазилатлар китоби

وَحَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ رَافِعٍ، حَدَّثَنَا عَبْدُ الرَّزَّاقِ، حَدَّثَنَا مَعْمَرٌ، عَنْ هَمَّامِ بْنِ مُنَبِّهٍ، قَالَ هَذَا مَا حَدَّثَنَا أَبُو هُرَيْرَةَ، عَنْ رَسُولِ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم فَذَكَرَ أَحَادِيثَ مِنْهَا وَقَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم ‏"‏ أَنَا أَوْلَى النَّاسِ بِعِيسَى ابْنِ مَرْيَمَ فِي الأُولَى وَالآخِرَةِ ‏"‏ ‏.‏ قَالُوا كَيْفَ يَا رَسُولَ اللَّهِ قَالَ ‏"‏ الأَنْبِيَاءُ إِخْوَةٌ مِنْ عَلاَّتٍ وَأُمَّهَاتُهُمْ شَتَّى وَدِينُهُمْ وَاحِدٌ فَلَيْسَ بَيْنَنَا نَبِيٌّ ‏"‏ ‏.‏

Бизга Муҳаммад ибн Рофеъ ривоят қилди, бизга Абдураззоқ ривоят қилди, бизга Маъмар Ҳаммом ибн Мунаббиҳдан ривоят қилди. У деди: Мана бу Абу Ҳурайранинг бизга Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васалламдан ривоят қилган (ҳадислари)дир. Бас, у (бир неча) ҳадисларни зикр қилди, улардан бири: Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам дедилар: «Мен дунёда ҳам, охиратда ҳам Марям ўғли Исога одамларнинг энг яқиниман». Улар: «Бу қандай бўлади, эй Расулуллаҳ?», дедилар. У: «Набийлар оталари бир бўлган ака-укалардирлар, оналари турлича, дийнлари эса биттадир. Бизнинг ўртамизда (бошқа) набий йўқ», дедилар.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам

Саҳиҳи Муслим, 6130-ҳадисФазилатлар китоби

Мен Марям ўғлига одамларнинг энг яқиниман. Набийлар оталари бир, оналари бошқа-бошқа ака-укалардирлар. Мен билан унинг ўртасида (бошқа) набий йўқ

Саҳиҳи Муслим, 6131-ҳадисФазилатлар китоби

Мен Исога одамларнинг энг яқиниман. Набийлар оталари бир, оналари бошқа-бошқа ака-укалардирлар. Мен билан Исонинг ўртасида (бошқа) набий йўқ

Саҳиҳул Бухорий, 3443-ҳадисПайғамбарлар китоби

Мен дунё ва Охиратда одамларнинг Исо ибн Марямга энг ҳақлисиман; пайғамбарлар — бир отадан, (турли) оналардан бўлган биродарлардир, оналари турли, динлари бир

Сунани Абу Довуд, 4675-ҳадисСуннат китоби

Мен одамларнинг ибн Марямга энг яқиниман. Пайғамбарлар ота бир, она бошқа биродарлардир ва мен билан у ўртасида ҳеч қайси Пайғамбар йўқ.

Саҳиҳул Бухорий, 3442-ҳадисПайғамбарлар китоби

Мен одамларнинг Ибн Марямга энг ҳақлисиман; пайғамбарлар — бир отадан, (турли) оналардан бўлган биродарлардир, мен билан унинг орасида (бошқа) пайғамбар йўқ