Саҳиҳи Муслим — 6588-ҳадис

Яхшилик, қариндошлик риштаси · Мўминларнинг ўзаро раҳм ва ҳамдардлиги

6588-ҳадисСаҳиҳи Муслим · Яхшилик, қариндошлик риштаси

حَدَّثَنَا أَبُو بَكْرِ بْنُ أَبِي شَيْبَةَ، وَأَبُو سَعِيدٍ الأَشَجُّ قَالاَ حَدَّثَنَا وَكِيعٌ، عَنِ الأَعْمَشِ، عَنِ الشَّعْبِيِّ، عَنِ النُّعْمَانِ بْنِ بَشِيرٍ، قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم ‏ "‏ الْمُؤْمِنُونَ كَرَجُلٍ وَاحِدٍ إِنِ اشْتَكَى رَأْسُهُ تَدَاعَى لَهُ سَائِرُ الْجَسَدِ بِالْحُمَّى وَالسَّهَرِ ‏"‏ ‏.‏

Бизга Абу Бакр ибн Абу Шайба ва Абу Саъийд ал-Ашажж ривоят қилиб айтдилар: Бизга Вакийъ ал-Аъмашдан, у Шаъбийдан, у Нуъмон ибн Баширдан ривоят қилди. У айтди: Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам: «Мўминлар бир кишига ўхшайдилар. Агар унинг боши оғриса, бутун жисми қиздирма ва уйқусизлик билан унга шерик бўлади» дедилар.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам