Саҳиҳи Муслим — 7305-ҳадис

Фитналар ва қиёмат аломатлари · Киши қабр ёнидан ўтиб ўлик ўрнида бўлишни орзу қилмагунча қиёмат қойим бўлмаслиги

7305-ҳадисXalqaro 2909Саҳиҳи Муслим · Фитналар ва қиёмат аломатлари

حَدَّثَنَا أَبُو بَكْرِ بْنُ أَبِي شَيْبَةَ، وَابْنُ أَبِي عُمَرَ، - وَاللَّفْظُ لأَبِي بَكْرٍ - قَالاَ حَدَّثَنَا سُفْيَانُ بْنُ عُيَيْنَةَ، عَنْ زِيَادِ بْنِ سَعْدٍ، عَنِ الزُّهْرِيِّ، عَنْ سَعِيدٍ، سَمِعَ أَبَا هُرَيْرَةَ، يَقُولُ عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم ‏ "‏ يُخَرِّبُ الْكَعْبَةَ ذُو السُّوَيْقَتَيْنِ مِنَ الْحَبَشَةِ ‏"‏ ‏.‏

Бизга Абу Бакр ибн Абу Шайба ва Ибн Абу Умар — матн Абу Бакрники — ривоят қилдилар. Улар: бизга Суфён ибн Уяйна, Зиёд ибн Саъддан, у Зуҳрийдан, у Саъийддан ривоят қилди, дедилар. У Абу Ҳурайранинг Набий соллаллаҳу алайҳи васалламдан: «Каъбани Ҳабашадан (Ҳабашистондан) икки озғин оёқли (киши) бузади» деганини эшитди.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам