وَحَدَّثَنَا عَبْدُ اللَّهِ بْنُ عُمَرَ بْنِ أَبَانَ، وَوَاصِلُ بْنُ عَبْدِ الأَعْلَى، قَالاَ حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ، بْنُ فُضَيْلٍ عَنْ أَبِي إِسْمَاعِيلَ الأَسْلَمِيِّ، عَنْ أَبِي حَازِمٍ، عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم " وَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ لاَ تَذْهَبُ الدُّنْيَا حَتَّى يَأْتِيَ عَلَى النَّاسِ يَوْمٌ لاَ يَدْرِي الْقَاتِلُ فِيمَ قَتَلَ وَلاَ الْمَقْتُولُ فِيمَ قُتِلَ " . فَقِيلَ كَيْفَ يَكُونُ ذَلِكَ قَالَ " الْهَرْجُ . الْقَاتِلُ وَالْمَقْتُولُ فِي النَّارِ " . وَفِي رِوَايَةِ ابْنِ أَبَانَ قَالَ هُوَ يَزِيدُ بْنُ كَيْسَانَ عَنْ أَبِي إِسْمَاعِيلَ . لَمْ يَذْكُرِ الأَسْلَمِيَّ .
Бизга Абдуллаҳ ибн Умар ибн Абон ва Восил ибн Абдулаъло ривоят қилдилар. Улар: бизга Муҳаммад ибн Фузайл, Абу Исмоил Асламийдан, у Абу Ҳозимдан, у Абу Ҳурайрадан ривоят қилди, дедилар. У деди: Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам: «Жоним Унинг қўлида бўлган Зотга қасамки, дунё кетмайди, токи одамлар устига шундай бир кун келмагунча, қотил нима учун ўлдирганини билмайди, ўлдирилган ҳам нима учун ўлдирилганини билмайди», деди. ‹Бу қандай бўлади?› дейилди. У: «Ҳарж (қирғин)дир. Қотил ҳам, ўлдирилган ҳам дўзахдадир», деди. Ибн Абоннинг ривоятида: ‹У Язид ибн Кайсондир, Абу Исмоилдан› деди ва Асламийни зикр қилмади.