Сунани Насоий — 1003-ҳадис

Намозни бошлаш китоби · Дастлабки икки ракатда шошилмаслик

1003-ҳадисСунани Насоий · Намозни бошлаш китоби

أَخْبَرَنَا حَمَّادُ بْنُ إِسْمَاعِيلَ بْنِ إِبْرَاهِيمَ ابْنِ عُلَيَّةَ أَبُو الْحَسَنِ، قَالَ حَدَّثَنَا أَبِي، عَنْ دَاوُدَ الطَّائِيِّ، عَنْ عَبْدِ الْمَلِكِ بْنِ عُمَيْرٍ، عَنْ جَابِرِ بْنِ سَمُرَةَ، قَالَ وَقَعَ نَاسٌ مِنْ أَهْلِ الْكُوفَةِ فِي سَعْدٍ عِنْدَ عُمَرَ فَقَالُوا وَاللَّهِ مَا يُحْسِنُ الصَّلاَةَ ‏.‏ فَقَالَ أَمَّا أَنَا فَأُصَلِّي بِهِمْ صَلاَةَ رَسُولِ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم لاَ أَخْرِمُ عَنْهَا أَرْكُدُ فِي الأُولَيَيْنِ وَأَحْذِفُ فِي الأُخْرَيَيْنِ ‏.‏ قَالَ ذَاكَ الظَّنُّ بِكَ ‏.‏

Бизга Ҳаммод ибн Исмоил ибн Иброҳим ибн Улайя Абул-Ҳасан хабар берди, у деди: бизга отам ривоят қилди, Довуд ат-Тойийдан, у Абдулмалик ибн Умайрдан, у Жобир ибн Самура (розияллаҳу анҳу)дан (ривоят қилдики), у деди: Куфа аҳлидан бир неча киши Умарнинг ҳузурида Саъд ҳақида (ёмон) гапириб: «Аллаҳга қасамки, у намозни яхши ўқимайди,» дейишди. Шунда у (Саъд): «Мен уларга Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам)нинг намозларидек намоз ўқиб бераман, ундан камайтирмайман. Биринчи икки (ракат)да узайтираман, охирги иккитада (қисқа) қиламан,» деди. (Умар): «Сен ҳақингда мен ҳам шундай ўйлар эдим,» деди.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам

Сунани Насоий, 1002-ҳадисНамозни бошлаш китоби

Одамлар сен ҳақингда ҳамма нарсада, ҳатто намозда ҳам шикоят қилишди, Мен биринчи икки (ракат)да шошилмай (узайтириб) ўқийман, охирги иккитада (қисқа) қиламан. Мен Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам)нинг…

Саҳиҳул Бухорий, 164-ҳадисТаҳорат китоби

Мен Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам)ни мана шу таҳоратимга ўхшатиб таҳорат қилаётганини кўрдим, ва у: ‹Ким мана шу таҳоратимга ўхшатиб таҳорат қилса, сўнг икки ракаат намоз ўқиб, уларда ўзича гаплашмаса,…

Сунани Абу Довуд, 3305-ҳадисҚасам ва назр

Ё Расулуллаҳ, мен Аллаҳга назр қилдимки, агар Аллаҳ сенга Маккани фатҳ қилиб берса, Байтул-Мақдисда икки ракат намоз ўқийман. Шу ерда ўқи. Шу ерда ўқи. У ҳолда ўзинг биласан.

Сунани Насоий, 1037-ҳадисТатбиқ китоби

Мен Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам) намоз ўқиганларини кўрганимдек, сизларга намоз ўқиб бермайинми? Ҳа (беринг), Мен Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам) намоз ўқиганларини ана шундай кўрганман ва у…

Сунани Абу Довуд, 843-ҳадисНамоз китоби

Валлаҳи, мен намоз ўқийман, намозни қасд қилмайман, балки Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васалламни қандай намоз ўқиётганини кўрганимни сизларга кўрсатмоқчиман

Саҳиҳул Бухорий, 159-ҳадисТаҳорат китоби

Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам): ‹Ким мана шу таҳоратимга ўхшатиб таҳорат қилса, сўнг икки ракаат намоз ўқиб, уларда ўзича (хаёлан) гаплашмаса, унинг олдинги гуноҳлари кечирилади›, дедилар,