Сунани Насоий — 1063-ҳадис

Татбиқ китоби · "Раббана ва лакал-ҳамд" дейиш

1063-ҳадисСунани Насоий · Татбиқ китоби

أَخْبَرَنَا قُتَيْبَةُ، عَنْ مَالِكٍ، عَنْ سُمَىٍّ، عَنْ أَبِي صَالِحٍ، عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ ‏ "‏ إِذَا قَالَ الإِمَامُ سَمِعَ اللَّهُ لِمَنْ حَمِدَهُ فَقُولُوا رَبَّنَا وَلَكَ الْحَمْدُ فَإِنَّ مَنْ وَافَقَ قَوْلُهُ قَوْلَ الْمَلاَئِكَةِ غُفِرَ لَهُ مَا تَقَدَّمَ مِنْ ذَنْبِهِ ‏"‏ ‏.‏

Бизга Қутайба хабар берди, у Моликдан, у Сумайдан, у Абу Солиҳдан, у Абу Ҳурайра (розияллаҳу анҳу)дан (ривоят қилдики), Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам): «Имом: Самиъаллаҳу лиман ҳамидаҳъ деса, Роббана ва лакал ҳамдъ денглар. Зеро, кимнинг сўзи малоикаларнинг сўзига мувофиқ келса, унинг олдинги гуноҳлари кечирилади,» дедилар.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам

Сунани Абу Довуд, 848-ҳадисНамоз китоби

Имом Самиъаллаҳу лиман ҳамидаҳъ деганда, сизлар Аллаҳумма Раббано лакал ҳамдуъ денглар. Зеро, кимнинг сўзи малакларнинг сўзига мувофиқ келса, унинг ўтган гуноҳлари кечирилади

Саҳиҳул Бухорий, 796-ҳадисАзон китоби

Имом ‹Самиъаллаҳу лиман ҳамидаҳ› деса, сиз ‹Аллаҳумма роббана лакал-ҳамд› денглар, чунки кимнинг сўзи малоикаларнинг сўзига тўғри келса, унинг олдин (ўтган) гуноҳи мағфират қилинади

Саҳиҳул Бухорий, 3228-ҳадисЯратилиш бошланиши

Имом: ‹Самиаллаҳу лиман ҳамидаҳ› деса, сизлар: ‹Аллаҳумма Раббана лакал-ҳамд›, денглар. Чунки кимнинг сўзи малоикаларнинг сўзига мувофиқ келса, унинг ўтмиш гуноҳи мағфират қилинади

Саҳиҳи Муслим, 913-ҳадисНамоз китоби

): Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам): "Имом ‹Самиаллаҳу лиман ҳамидаҳ› деса — сиз: ‹Аллаҳумма, роббано лакал-ҳамд› денглар; чунки кимнинг сўзи малакларнинг сўзига мувофиқ келса — унинг олдинги гуноҳи…

Саҳиҳул Бухорий, 782-ҳадисАзон китоби

Имом ‹ғайрил-мағзуби алайҳим ва лаз-золлин› деса, сиз ‹омин› денглар, чунки кимнинг сўзи малоикаларнинг сўзига тўғри келса, унинг олдин (ўтган) гуноҳи мағфират қилинади

Саҳиҳи Муслим, 934-ҳадисНамоз китоби

Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам): "Албатта имом — жунна (қалқон)дир; бас ўтирган ҳолда намоз ўқиса — ўтирган ҳолда ўқинг; ‹Самиаллаҳу лиман ҳамидаҳ› деса — ‹Аллаҳумма, роббано лакал-ҳамд› денглар; бас ер…