Сунани Насоий — 1090-ҳадис

Татбиқ китоби · Саждада инсоннинг ерга биринчи тегадиган аъзоси

1090-ҳадисСунани Насоий · Татбиқ китоби

أَخْبَرَنَا قُتَيْبَةُ، قَالَ حَدَّثَنَا عَبْدُ اللَّهِ بْنُ نَافِعٍ، عَنْ مُحَمَّدِ بْنِ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ حَسَنٍ، عَنْ أَبِي الزِّنَادِ، عَنِ الأَعْرَجِ، عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم ‏ "‏ يَعْمِدُ أَحَدُكُمْ فِي صَلاَتِهِ فَيَبْرُكَ كَمَا يَبْرُكُ الْجَمَلُ ‏"‏ ‏.‏

Бизга Қутайба хабар берди, у деди: бизга Абдуллаҳ ибн Нофеъ ривоят қилди, Муҳаммад ибн Абдуллаҳ ибн Ҳасандан, у Абуз-Зиноддан, у ал-Аъраждан, у Абу Ҳурайра (розияллаҳу анҳу)дан (ривоят қилдики), у деди: Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам): «Сизлардан бирингиз намозида туя чўкканидек чўкиб (саждага тушар) эканми?!» дедилар.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам