أَخْبَرَنَا هَنَّادُ بْنُ السَّرِيِّ، عَنْ مُلاَزِمِ بْنِ عَمْرٍو، قَالَ حَدَّثَنِي عَبْدُ اللَّهِ بْنُ بَدْرٍ، عَنْ قَيْسِ بْنِ طَلْقٍ، قَالَ زَارَنَا أَبِي طَلْقُ بْنُ عَلِيٍّ فِي يَوْمٍ مِنْ رَمَضَانَ فَأَمْسَى بِنَا وَقَامَ بِنَا تِلْكَ اللَّيْلَةَ وَأَوْتَرَ بِنَا ثُمَّ انْحَدَرَ إِلَى مَسْجِدٍ فَصَلَّى بِأَصْحَابِهِ حَتَّى بَقِيَ الْوِتْرُ ثُمَّ قَدَّمَ رَجُلاً فَقَالَ لَهُ أَوْتِرْ بِهِمْ فَإِنِّي سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ " لاَ وِتْرَانِ فِي لَيْلَةٍ " .
«Бизга Ҳаннод ибн ас-Сарий, Мулозим ибн Амрдан хабар берди, у деди: менга Абдуллаҳ ибн Бадр ривоят қилди, у Қайс ибн Талқдан, у деди: Отам Талқ ибн Али Рамазон кунларидан бирида бизни зиёрат қилиб, кечгача биз билан бирга бўлди. Ўша кечаси бизга (имом бўлиб) қиём қилди ва биз билан витр ўқиди. Сўнг бир масжидга тушиб, шерикларига (имом бўлиб) намоз ўқиб, фақат витр қолганида бир кишини олдинга ўтказиб, унга: «Уларга витр ўқитиб бер, чунки мен Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам): «Бир кечада икки витр бўлмайди,» деганларини эшитганман,» деди.»