أَخْبَرَنَا مُحَمَّدُ بْنُ عَبْدِ الأَعْلَى، قَالَ حَدَّثَنَا خَالِدٌ، قَالَ أَنْبَأَنَا عُيَيْنَةُ بْنُ عَبْدِ الرَّحْمَنِ بْنِ جَوْشَنٍ، قَالَ حَدَّثَنِي أَبِي قَالَ، شَهِدْتُ جَنَازَةَ عَبْدِ الرَّحْمَنِ بْنِ سَمُرَةَ وَخَرَجَ زِيَادٌ يَمْشِي بَيْنَ يَدَىِ السَّرِيرِ فَجَعَلَ رِجَالٌ مِنْ أَهْلِ عَبْدِ الرَّحْمَنِ وَمَوَالِيهِمْ يَسْتَقْبِلُونَ السَّرِيرَ وَيَمْشُونَ عَلَى أَعْقَابِهِمْ وَيَقُولُونَ رُوَيْدًا رُوَيْدًا بَارَكَ اللَّهُ فِيكُمْ . فَكَانُوا يَدِبُّونَ دَبِيبًا حَتَّى إِذَا كُنَّا بِبَعْضِ طَرِيقِ الْمِرْبَدِ لَحِقَنَا أَبُو بَكْرَةَ عَلَى بَغْلَةٍ فَلَمَّا رَأَى الَّذِي يَصْنَعُونَ حَمَلَ عَلَيْهِمْ بِبَغْلَتِهِ وَأَهْوَى إِلَيْهِمْ بِالسَّوْطِ وَقَالَ خَلُّوا فَوَالَّذِي أَكْرَمَ وَجْهَ أَبِي الْقَاسِمِ صلى الله عليه وسلم لَقَدْ رَأَيْتُنَا مَعَ رَسُولِ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم وَإِنَّا لَنَكَادُ نَرْمُلُ بِهَا رَمْلاً . فَانْبَسَطَ الْقَوْمُ .
Бизга Муҳаммад ибн Абдул-Аъло хабар бериб, деди: бизга Холид ривоят қилиб, деди: бизга Уяйна ибн Абдурраҳмон ибн Жавшан хабар бериб, деди: менга отам ривоят қилиб, деди: мен Абдурраҳмон ибн Самура жанозасида ҳозир бўлдим. Зиёд чиқиб, тобут олдида юриб борди. Абдурраҳмоннинг аҳлидан ва уларнинг мавлоларидан баъзи кишилар тобутга рўпара бўлиб, орқаларига тисарилиб юрар ва: «Секин, секин, Аллаҳ сизларга барака берсин,» дейишар эди. Улар жуда секин судралиб юришарди. Ниҳоят Мирбад йўлининг бир қисмида бўлганимизда, Абу Бакра бизга хачири устида етиб келди. У уларнинг қилаётган ишини кўргач, хачири билан улар устига йўналди ва қамчи билан уларга ишора қилиб: «Йўл беринглар! Абул-Қосим (соллаллаҳу алайҳи васаллам)нинг юзини улуғлаган Зот билан қасамки, биз Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам) билан бирга (жанозани) деярли чопиб (тез юриб) олиб борардик,» деди. Шундан кейин одамлар (юришни) тезлатдилар.