أَخْبَرَنَا إِسْحَاقُ بْنُ إِبْرَاهِيمَ، قَالَ أَنْبَأَنَا سُفْيَانُ، عَنِ الزُّهْرِيِّ، عَنْ سَعِيدِ بْنِ الْمُسَيَّبِ، عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، أَنَّ رَجُلاً، مِنْ بَنِي فَزَارَةَ أَتَى رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم فَقَالَ إِنَّ امْرَأَتِي وَلَدَتْ غُلاَمًا أَسْوَدَ . فَقَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم " هَلْ لَكَ مِنْ إِبِلٍ " . قَالَ نَعَمْ . قَالَ " فَمَا أَلْوَانُهَا " . قَالَ حُمْرٌ . قَالَ " فَهَلْ فِيهَا مِنْ أَوْرَقَ " . قَالَ إِنَّ فِيهَا لَوُرْقًا . قَالَ " فَأَنَّى تَرَى أَتَى ذَلِكَ " . قَالَ عَسَى أَنْ يَكُونَ نَزَعَهُ عِرْقٌ . فَقَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم " وَهَذَا عَسَى أَنْ يَكُونَ نَزَعَهُ عِرْقٌ " .
Бизга Ишоқ ибн Иброҳим хабар берди, у деди: бизга Суфён хабар берди, у Зуҳрийдан, у Саид ибн ал-Мусайябдан, у Абу Ҳурайра (розияллаҳу анҳу)дан (ривоят қилдики), Бану Фазора(қабиласи)дан бўлган бир киши Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам)нинг олдиларига келиб: «Хотиним қора бола туғди,» деди. Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам): «Сенинг туяларинг борми?» дедилар. У: «Ҳа,» деди. (Расулуллаҳ): «Уларнинг ранглари қанақа?» дедилар. У: «Қизил,» деди. (Расулуллаҳ): «Уларнинг орасида кулранг(боз) борми?» дедилар. У: «Уларнинг орасида кулранглари бор,» деди. (Расулуллаҳ): «Бу (ранг) қаердан келган деб ўйлайсан?» дедилар. У: «Балки уни бирор томир (аждод) тортгандир,» деди. Шунда Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам): «Буни ҳам балки бирор томир тортгандир,» дедилар.