Сунани Насоий — 4116-ҳадис

Қон тўкишни ман қилиш китоби · Ўлдиришнинг ҳаром қилиниши

4116-ҳадисСунани Насоий · Қон тўкишни ман қилиш китоби

أَخْبَرَنَا مَحْمُودُ بْنُ غَيْلاَنَ، قَالَ حَدَّثَنَا أَبُو دَاوُدَ، عَنْ شُعْبَةَ، قَالَ أَخْبَرَنِي مَنْصُورٌ، قَالَ سَمِعْتُ رِبْعِيًّا، يُحَدِّثُ عَنْ أَبِي بَكْرَةَ، قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم ‏ "‏ إِذَا أَشَارَ الْمُسْلِمُ عَلَى أَخِيهِ الْمُسْلِمِ بِالسِّلاَحِ فَهُمَا عَلَى جُرُفِ جَهَنَّمَ فَإِذَا قَتَلَهُ خَرَّا جَمِيعًا فِيهَا ‏"‏ ‏.‏

Бизга Маҳмуд ибн Ғайлон хабар берди, у деди: бизга Абу Довуд ривоят қилди, у Шуъбадан, у деди: менга Мансур хабар берди, у деди: мен Рибъийнинг Абу Бакра (розияллаҳу анҳу)дан ривоят қилаётганини эшитдим, у деди: Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам): «Мусулмон ўзининг мусулмон биродарига қурол билан ишора қилса, улар иккови жаҳаннам жарилиги устидадирлар. Агар уни ўлдирса, иккови бирга унга (жаҳаннамга) қулайдилар,» дедилар.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам

Сунани Насоий, 4117-ҳадисҚон тўкишни ман қилиш китоби

Икки мусулмон киши бири иккинчисига қурол кўтарса, улар иккови жаҳаннам жарилиги устидадирлар. Агар бири иккинчисини ўлдирса, улар иккови дўзахдадирлар.

Саҳиҳи Муслим, 7255-ҳадисФитналар ва қиёмат аломатлари

Икки мусулмондан бири ўз биродарига қарши қурол кўтарса, улар иккаласи жаҳаннам жаридадирлар (ёқасидадирлар). Агар бири иккинчисини ўлдирса, иккаласи ҳам унга (дўзахга) кирадилар

Сунани Насоий, 4119-ҳадисҚон тўкишни ман қилиш китоби

Икки мусулмон ўз қиличлари билан бир-бирига рўбарў келса-ю, бири ўртоғини ўлдирса, улар иккови ҳам баравар дўзахдадирлар,

Сунани Насоий, 4118-ҳадисҚон тўкишни ман қилиш китоби

Икки мусулмон ўз қиличлари билан бир-бирига рўбарў келса-ю, бири ўртоғини ўлдирса, улар иккови дўзахдадирлар, Ё Расулаллаҳ, бу — ўлдиргани; ўлдирилганнинг ҳоли қандай бўлади? У ўз ўртоғини ўлдиришни…

Сунани Насоий, 4123-ҳадисҚон тўкишни ман қилиш китоби

Икки мусулмон ўз қиличлари билан тўқнашса-ю, бири ўртоғини ўлдирса, ўлдирган ҳам, ўлдирилган ҳам дўзахдадир,

Сунани Насоий, 4121-ҳадисҚон тўкишни ман қилиш китоби

Икки мусулмон ўз қиличлари билан тўқнашса-ю, бири ўртоғини ўлдирса, ўлдирган ҳам, ўлдирилган ҳам дўзахдадир,