أَخْبَرَنَا عَلِيُّ بْنُ حُجْرٍ، قَالَ حَدَّثَنَا هُشَيْمٌ، عَنْ يَحْيَى بْنِ سَعِيدٍ، قَالَ حَدَّثَنَا نَافِعٌ، عَنِ ابْنِ عُمَرَ، قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم " الْمُتَبَايِعَانِ لاَ بَيْعَ بَيْنَهُمَا حَتَّى يَتَفَرَّقَا إِلاَّ بَيْعَ الْخِيَارِ " .
Бизга Али ибн Ҳужр хабар бериб, деди: бизга Ҳушайм ривоят қилди, Яҳё ибн Саиддан, у деди: бизга Нофе ривоят қилди, Ибн Умар (розияллаҳу анҳумо)дан, у деди: Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам): «Олувчи ва сотувчининг иккаласи орасида, токи улар ажралишмагунча, савдо (қарор топган) эмас, магар хиёр савдоси бўлса (бундан мустасно),» дедилар.