أَخْبَرَنَا عَمْرُو بْنُ عَلِيٍّ، قَالَ حَدَّثَنَا مُعَاذُ بْنُ هِشَامٍ، قَالَ حَدَّثَنِي أَبِي، عَنْ قَتَادَةَ، عَنِ الْحَسَنِ، عَنْ سَمُرَةَ، أَنَّ نَبِيَّ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ " الْبَيِّعَانِ بِالْخِيَارِ حَتَّى يَتَفَرَّقَا أَوْ يَأْخُذَ كُلُّ وَاحِدٍ مِنْهُمَا مِنَ الْبَيْعِ مَا هَوِيَ وَيَتَخَايَرَانِ ثَلاَثَ مَرَّاتٍ " .
Бизга Амр ибн Али хабар бериб, деди: бизга Муоз ибн Ҳишом ривоят қилди, у деди: менга отам ривоят қилди, Қатодадан, у ал-Ҳасандан, у Самура (розияллаҳу анҳу)дан (ривоят қилдики), Аллаҳнинг Набийси (соллаллаҳу алайҳи васаллам): «Олувчи ва сотувчининг иккаласи, токи ажралишмагунча ёки уларнинг ҳар бири савдодан ўзи хоҳлаган нарсасини олиб, уч марта бир-бирини ихтиёрли қилмагунча (танлашга қўймагунча), ихтиёрда бўладилар,» дедилар.