أَخْبَرَنَا زِيَادُ بْنُ أَيُّوبَ، قَالَ حَدَّثَنَا عَبَّادُ بْنُ الْعَوَّامِ، قَالَ حَدَّثَنَا سُفْيَانُ بْنُ حُسَيْنٍ، قَالَ حَدَّثَنَا يُونُسُ، عَنْ عَطَاءٍ، عَنْ جَابِرٍ، أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم نَهَى عَنِ الْمُحَاقَلَةِ وَالْمُزَابَنَةِ وَالْمُخَابَرَةِ وَعَنِ الثُّنْيَا إِلاَّ أَنْ تُعْلَمَ .
Бизга Зиёд ибн Айюб хабар бериб, деди: бизга Аббод ибн ал-Аввом ривоят қилди, деди: бизга Суфён ибн Ҳусайн ривоят қилди, деди: бизга Юнус, Атодан, у Жобир (розияллаҳу анҳу)дан (ривоят қилдики), Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам) муҳоқала, музобана ва мухобарадан ҳамда истисно қўйиб (сотиш)дан — агар (истисно қилинган миқдор) маълум бўлмаса — қайтардилар.