حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ كَامِلٍ، قَالَ حَدَّثَنَا هُشَيْمٌ، عَنْ خَالِدٍ، عَنِ الْقَاسِمِ بْنِ رَبِيعَةَ، عَنْ عُقْبَةَ بْنِ أَوْسٍ، عَنْ رَجُلٍ، مِنْ أَصْحَابِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ خَطَبَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم يَوْمَ فَتْحِ مَكَّةَ فَقَالَ " أَلاَ وَإِنَّ قَتِيلَ الْخَطَإِ شِبْهِ الْعَمْدِ بِالسَّوْطِ وَالْعَصَا وَالْحَجَرِ مِائَةٌ مِنَ الإِبِلِ فِيهَا أَرْبَعُونَ ثَنِيَّةً إِلَى بَازِلِ عَامِهَا كُلُّهُنَّ خَلِفَةٌ " .
Бизга Муҳаммад ибн Комил ривоят қилиб, деди: бизга Ҳушайм хабар берди, у Холиддан, у Қосим ибн Рабиадан, у Уқба ибн Авсдан, у Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам)нинг саҳобаларидан бўлган бир кишидан (ривоят қилиб) деди: Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам) Макка фатҳ қилинган куни хутба ўқиб, дедилар: «Огоҳ бўлинглар! Хато қатл — қасдга ўхшаш, қамчи, таёқ ва тош билан (бўлган) қатл — (унинг дияти) юз туядир, уларнинг ичида қирқтаси олти ёшдан тўққиз ёшгача бўлган, ҳаммаси ҳомиладор (урғочи) туялардир,» дедилар.