أَخْبَرَنَا إِبْرَاهِيمُ بْنُ يَعْقُوبَ، قَالَ حَدَّثَنَا عَلِيُّ بْنُ الْحَسَنِ بْنِ شَقِيقٍ، قَالَ أَنْبَأَنَا الْحُسَيْنُ بْنُ وَاقِدٍ، قَالَ حَدَّثَنَا عَبْدُ الْمَلِكِ بْنُ عُمَيْرٍ، عَنِ الْعُرْيَانِ بْنِ الْهَيْثَمِ، عَنْ قَبِيصَةَ بْنِ جَابِرٍ، عَنْ عَبْدِ اللَّهِ، قَالَ سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ " لَعَنَ اللَّهُ الْمُتَنَمِّصَاتِ وَالْمُوتَشِمَاتِ وَالْمُتَفَلِّجَاتِ اللاَّتِي يُغَيِّرْنَ خَلْقَ اللَّهِ عَزَّ وَجَلَّ " .
Бизга Иброҳим ибн Яъқуб хабар бериб, деди: бизга Али ибн ал-Ҳасан ибн Шақийқ ривоят қилди, у деди: бизга ал-Ҳусайн ибн Воқид хабар берди, у деди: бизга Абдул-Малик ибн Умайр ривоят қилди, у ал-Урён ибн ал-Ҳайсамдан, у Қабийса ибн Жобирдан, у Абдуллаҳ (розияллаҳу анҳу)дан (ривоят қилиб), у деди: мен Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам)нинг шундай деяётганларини эшитдим: «Аллаҳ (юз тукини) юлиб олувчи аёлларни, ўзига нақш қуйдирувчи аёлларни ва Аллаҳ (азза ва жалла)нинг яратганини ўзгартириб, тишларини сийраклатувчи аёлларни лаънатласин.»