أَخْبَرَنَا مُحَمَّدُ بْنُ عَبْدِ الأَعْلَى، قَالَ حَدَّثَنَا خَالِدٌ، قَالَ حَدَّثَنَا شُعْبَةُ، عَنْ مُحَارِبٍ، قَالَ سَمِعْتُ ابْنَ عُمَرَ، يُحَدِّثُ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ " مَنْ جَرَّ ثَوْبَهُ مِنْ مَخِيلَةٍ فَإِنَّ اللَّهَ عَزَّ وَجَلَّ لَمْ يَنْظُرْ إِلَيْهِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ " .
Бизга Муҳаммад ибн Абдул-Аъло хабар бериб деди: бизга Холид ривоят қилиб деди: бизга Шуъба, Муҳорибдан ривоят қилди. У деди: мен Ибн Умарни шундай ривоят қилаётганини эшитдим: Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам): «Ким кибр-ҳаво билан ўз кийимини судраса, Азиз ва Жалил бўлган Аллаҳ Қиёмат куни унга (раҳмат назари билан) қарамайди,» дедилар.