حَدَّثَنَا إِسْحَاقُ بْنُ مُوسَى الأَنْصَارِيُّ، حَدَّثَنَا مَعْنٌ، حَدَّثَنَا مَالِكٌ، عَنْ أَبِي النَّضْرِ، عَنْ عُبَيْدِ اللَّهِ بْنِ عُتْبَةَ، أَنَّهُ دَخَلَ عَلَى أَبِي طَلْحَةَ الأَنْصَارِيِّ يَعُودُهُ . قَالَ فَوَجَدْتُ عِنْدَهُ سَهْلَ بْنَ حُنَيْفٍ . قَالَ فَدَعَا أَبُو طَلْحَةَ إِنْسَانًا يَنْزِعُ نَمَطًا تَحْتَهُ فَقَالَ لَهُ سَهْلٌ لِمَ تَنْزِعُهُ فَقَالَ لأَنَّ فِيهِ تَصَاوِيرَ وَقَدْ قَالَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم مَا قَدْ عَلِمْتَ . قَالَ سَهْلٌ أَوَلَمْ يَقُلْ " إِلاَّ مَا كَانَ رَقْمًا فِي ثَوْبٍ " فَقَالَ بَلَى وَلَكِنَّهُ أَطْيَبُ لِنَفْسِي . قَالَ أَبُو عِيسَى هَذَا حَدِيثٌ حَسَنٌ صَحِيحٌ .
Бизга Исъҳоқ ибн Мусо ал-Ансорий ривоят қилди, у деди: бизга Маън ривоят қилди, у деди: бизга Молик ривоят қилди, у Абун-Назрдан, у Убайдуллаҳ ибн Утбадан (ривоят қилдики), у Абу Талҳа ал-Ансорий (розияллаҳу анҳу)никига уни (касалини) йўқлаб кирди. У деди: «Мен унинг ҳузурида Саҳл ибн Ҳунайнни кўрдим. Шунда Абу Талҳа бир кишини чақириб, остидаги (суратли) гиламни ечиб олишни (буюрди). Саҳл унга: Нега уни ечиб оляпсан? деди. У: Чунки унда суратлар бор, Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам) эса сен билган (гапни) айтганлар, деди. Саҳл: У зот: Кийимдаги нақшдан бошқаси (рухсат), демаганмидилар? деди. У: Ҳа, лекин бу менга кўнгиллироқдир, деди.» Абу Исо (Термизий) деди: бу ҳадис ҳасан саҳиҳдир.