أَخْبَرَنَا إِسْحَاقُ بْنُ مَنْصُورٍ، قال: أَخْبَرَنَا أَبُو عَاصِمٍ، عَنِ ابْنِ جُرَيْجٍ، عَنْ عَمْرِو بْنِ مُسْلِمٍ، عَنْ طَاوُسٍ، عَنْ عَائِشَةَ، قَالَتْ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم " الْخَالُ وَارِثُ مَنْ لاَ وَارِثَ لَهُ " . وَهَذَا حَدِيثٌ حَسَنٌ غَرِيبٌ وَقَدْ أَرْسَلَهُ بَعْضُهُمْ وَلَمْ يَذْكُرْ فِيهِ عَنْ عَائِشَةَ . - وَاخْتَلَفَ فِيهِ أَصْحَابُ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم فَوَرَّثَ بَعْضُهُمُ الْخَالَ وَالْخَالَةَ وَالْعَمَّةَ وَإِلَى هَذَا الْحَدِيثِ ذَهَبَ أَكْثَرُ أَهْلِ الْعِلْمِ فِي تَوْرِيثِ ذَوِي الأَرْحَامِ وَأَمَّا زَيْدُ بْنُ ثَابِتٍ فَلَمْ يُوَرِّثْهُمْ وَجَعَلَ الْمِيرَاثَ فِي بَيْتِ الْمَالِ .
Бизга Ишоқ ибн Мансур хабар берди, у деди: бизга Абу Осим хабар берди, у Ибн Журайждан, у Амр ибн Муслимдан, у Товусдан, у Оиша (розияллаҳу анҳо)дан (ривоят қилдики), у деди: Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам): «Тоға — вориси бўлмаган кишининг ворисидир,» дедилар. Бу ҳадис ҳасан ғарибдир. Баъзилар буни мурсал қилиб ривоят қилишган ва унда Оишадан (деб) зикр қилишмаган. Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам)нинг саҳобалари бу ҳақда ихтилоф қилишган: баъзилари тоға, хола ва аммага мерос берган. Аксар илм аҳли завул-арҳом (қариндошлар)нинг ворислик қилиши тўғрисида шу ҳадисга (амал қилиб) боришган. Зайд ибн Собит эса уларга мерос бермаган ва меросни байтулмолга (хазинага) қўшган.