حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ بَشَّارٍ، حَدَّثَنَا وَهْبُ بْنُ جَرِيرِ بْنِ حَازِمٍ، عَنْ أَبِيهِ، عَنْ أَبِي رَجَاءٍ، عَنْ سَمُرَةَ بْنِ جُنْدَبٍ، قَالَ كَانَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم إِذَا صَلَّى بِنَا الصُّبْحَ أَقْبَلَ عَلَى النَّاسِ بِوَجْهِهِ وَقَالَ " هَلْ رَأَى أَحَدٌ مِنْكُمُ اللَّيْلَةَ رُؤْيَا " . قَالَ هَذَا حَدِيثٌ حَسَنٌ صَحِيحٌ . وَيُرْوَى هَذَا الْحَدِيثُ عَنْ عَوْفٍ وَجَرِيرِ بْنِ حَازِمٍ عَنْ أَبِي رَجَاءٍ عَنْ سَمُرَةَ عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم فِي قِصَّةٍ طَوِيلَةٍ . قَالَ وَهَكَذَا رَوَى مُحَمَّدُ بْنُ بَشَّارٍ هَذَا الْحَدِيثَ عَنْ وَهْبِ بْنِ جَرِيرٍ مُخْتَصَرًا .
Бизга Муҳаммад ибн Башшор ривоят қилди, бизга Ваҳб ибн Жарир ибн Ҳозим отасидан, у Абу Ражодан, у Самура ибн Жундубдан (ривоят қилдики), у деди: Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам) бизга бомдод (намозини) ўқиб бўлгач, юзлари билан одамларга юзланиб: «Кечаси сизлардан бирор киши туш кўрдими?» дердилар. (Абу Исо) деди: Бу ҳадис ҳасан саҳиҳдир. Бу ҳадис Авфдан ва Жарир ибн Ҳозимдан, улар Абу Ражодан, у Самурадан, у Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам)дан узун бир қисса ичида ҳам ривоят қилинади. (У) деди: Муҳаммад ибн Башшор бу ҳадисни Ваҳб ибн Жарирдан ана шу тарзда қисқартириб ривоят қилган.