حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ بَشَّارٍ، حَدَّثَنَا أَبُو دَاوُدَ الطَّيَالِسِيُّ، عَنْ مُحَمَّدِ بْنِ ثَابِتٍ الْبُنَانِيِّ، عَنْ جَعْفَرِ بْنِ مُحَمَّدٍ، عَنْ أَبِيهِ، عَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللَّهِ، قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم " شَفَاعَتِي لأَهْلِ الْكَبَائِرِ مِنْ أُمَّتِي " . قَالَ مُحَمَّدُ بْنُ عَلِيٍّ فَقَالَ لِي جَابِرٌ يَا مُحَمَّدُ مَنْ لَمْ يَكُنْ مِنْ أَهْلِ الْكَبَائِرِ فَمَا لَهُ وَلِلشَّفَاعَةِ . قَالَ أَبُو عِيسَى هَذَا حَدِيثٌ حَسَنٌ غَرِيبٌ مِنْ هَذَا الْوَجْهِ يُسْتَغْرَبُ مِنْ حَدِيثِ جَعْفَرِ بْنِ مُحَمَّدٍ .
Бизга Муҳаммад ибн Башшор ривоят қилди, у деди: бизга Абу Довуд ат-Таёлисий ривоят қилди, у Муҳаммад ибн Собит ал-Бунонийдан, у Жаъфар ибн Муҳаммаддан, у отасидан, у Жобир ибн Абдуллаҳ (розияллаҳу анҳумо)дан (ривоят қилдики), Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам): «Менинг шафоатим умматимдан кабира (катта гуноҳ) аҳлига (етади),» дедилар. Муҳаммад ибн Али деди: Жобир менга айтди: «Эй Муҳаммад! Ким кабира гуноҳ аҳлидан бўлмаса, унга шафоатнинг нима кераги бор?» Абу Исо (Термизий) деди: бу ҳадис бу йўлдан ҳасан ғарибдир, Жаъфар ибн Муҳаммаднинг ҳадисидан ғариб саналади.