حَدَّثَنَا مَحْمُودُ بْنُ غَيْلاَنَ، حَدَّثَنَا وَكِيعٌ، حَدَّثَنَا سُفْيَانُ، عَنْ أَبِي إِسْحَاقَ، عَنِ الْبَرَاءِ بْنِ عَازِبٍ، قَالَ لَمَّا نَزَلَتْ : (لَا يَسْتَوِي الْقَاعِدُونَ مِنَ الْمُؤْمِنِينَ ) جَاءَ عَمْرُو ابْنُ أُمِّ مَكْتُومٍ إِلَى النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم - قَالَ وَكَانَ ضَرِيرَ الْبَصَرِ فَقَالَ يَا رَسُولَ اللَّهِ مَا تَأْمُرُنِي إِنِّي ضَرِيرُ الْبَصَرِ فَأَنْزَلَ اللَّهُ تَعَالَى هَذِهِ الآيَةَ : ( غَيْرُ أُولِي الضَّرَرِ ) الآيَةَ . فَقَالَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم " ائْتُونِي بِالْكَتِفِ وَالدَّوَاةِ أَوِ اللَّوْحِ وَالدَّوَاةِ " . قَالَ أَبُو عِيسَى هَذَا حَدِيثٌ حَسَنٌ صَحِيحٌ . وَيُقَالُ عَمْرُو ابْنُ أُمِّ مَكْتُومٍ وَيُقَالُ عَبْدُ اللَّهِ ابْنُ أُمِّ مَكْتُومٍ وَهُوَ عَبْدُ اللَّهِ بْنُ زَائِدَةَ وَأُمُّ مَكْتُومٍ أُمُّهُ .
Бизга Маҳмуд ибн Ғайлон ривоят қилди, у деди: бизга Вакииъ ривоят қилди, у деди: бизга Суфён ривоят қилди, Абу Ишоқдан, у ал-Баро ибн Озибдан (ривоятки), у деди: «Мўминлардан (жангга чиқмай) ўтириб қолувчилар (жиҳод қилувчиларга) тенг эмас» (ояти) нозил бўлганида, Амр ибн Умму Мактум Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам)нинг олдига келди — (рови) деди: у кўзи кўр киши эди — ва у: «Эй Расулуллаҳ, менга нимани буюрасиз? Мен кўзи кўрман,» деди. Шунда Аллаҳ таоло бу оятни нозил қилди: «(Лекин) зарар (нуқсони) бор кишилар бундан мустасно» (Нисо сураси, 95). Бас, Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам): «Менга (ёзар учун) курак суяги ва сиёҳдонни, ёки тахта ва сиёҳдонни келтиринглар,» дедилар. Абу Исо (Термизий) деди: бу ҳадис ҳасан саҳиҳдир. (Унинг исми) Амр ибн Умму Мактум дейилади, Абдуллаҳ ибн Умму Мактум ҳам дейилади, у Абдуллаҳ ибн Зоидадир, Умму Мактум эса унинг онасидир.