حَدَّثَنَا سُوَيْدٌ، أَخْبَرَنَا عَبْدُ اللَّهِ، أَخْبَرَنَا هَمَّامٌ، عَنْ قَتَادَةَ، قَالَ قُلْتُ لأَنَسِ بْنِ مَالِكٍ هَلْ كَانَتِ الْمُصَافَحَةُ فِي أَصْحَابِ رَسُولِ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ نَعَمْ . قَالَ أَبُو عِيسَى هَذَا حَدِيثٌ حَسَنٌ صَحِيحٌ .
Бизга Сувайд ривоят қилди, у деди: бизга Абдуллаҳ хабар берди, у деди: бизга Ҳаммом хабар берди, Қатодадан (ривоят қилиб) дедики: Мен Анас ибн Моликка: «Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам) саҳобалари орасида қўл бериб кўришиш бормиди?» дедим. У: «Ҳа,» деди. Абу Исо (Термизий) деди: бу ҳадис ҳасан саҳиҳдир.