حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ بَشَّارٍ، قَالَ حَدَّثَنَا يَحْيَى بْنُ سَعِيدٍ، قَالَ حَدَّثَنَا يَزِيدُ بْنُ كَيْسَانَ، قَالَ حَدَّثَنَا أَبُو حَازِمٍ، عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم " احْشِدُوا فَإِنِّي سَأَقْرَأُ عَلَيْكُمْ ثُلُثَ الْقُرْآنِ " . قَالَ فَحَشَدَ مَنْ حَشَدَ ثُمَّ خَرَجَ نَبِيُّ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم فَقَرَأَْ (قُلْ هُوَ اللَّهُ أَحَدٌ ) ثُمَّ دَخَلَ فَقَالَ بَعْضُنَا لِبَعْضٍ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم " فَإِنِّي سَأَقْرَأُ عَلَيْكُمْ ثُلُثَ الْقُرْآنِ " . إِنِّي لأُرَى هَذَا خَبَرٌ جَاءَهُ مِنَ السَّمَاءِ ثُمَّ خَرَجَ نَبِيُّ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم فَقَالَ " إِنِّي قُلْتُ سَأَقْرَأُ عَلَيْكُمْ ثُلُثَ الْقُرْآنِ أَلاَ وَإِنَّهَا تَعْدِلُ بثُلُثَ الْقُرْآنِ " . قَالَ أَبُو عِيسَى هَذَا حَدِيثٌ حَسَنٌ صَحِيحٌ غَرِيبٌ مِنْ هَذَا الْوَجْهِ . وَأَبُو حَازِمٍ الأَشْجَعِيُّ اسْمُهُ سَلْمَانُ .
Бизга Муҳаммад ибн Башшор ривоят қилиб деди: бизга Яҳё ибн Саид ривоят қилиб деди: бизга Язид ибн Кайсон ривоят қилиб деди: бизга Абу Ҳозим ривоят қилди, у Абу Ҳурайрадан (ривоят қилдики), у деди: Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам): «Тўпланинглар, мен сизларга Қуръаннинг учдан бирини ўқиб бераман,» дедилар. (Рови) деди: шунда тўпланадиган киши тўпланди. Сўнг Аллаҳнинг Набийси (соллаллаҳу алайҳи васаллам) чиқиб, «Қул ҳуваллооҳу аҳад»ни ўқидилар, сўнг (уйга) кириб кетдилар. Шунда баъзимиз баъзимизга: «Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам): «Мен сизларга Қуръаннинг учдан бирини ўқиб бераман,» деган эдилар. Мен буни унга осмондан келган хабар деб ўйлайман,» дедик. Сўнг Аллаҳнинг Набийси (соллаллаҳу алайҳи васаллам) чиқиб: «Мен: «Сизларга Қуръаннинг учдан бирини ўқиб бераман,» деган эдим. Огоҳ бўлинглар, албатта у Қуръаннинг учдан бирига тенг бўлади,» дедилар. Абу Исо (Термизий) деди: бу ҳадис шу йўлдан ҳасан саҳиҳ ғарибдир. Абу Ҳозим ал-Ашжаъийнинг исми Салмондир.