حَدَّثَنَا ابْنُ أَبِي عُمَرَ، حَدَّثَنَا سُفْيَانُ، عَنْ عَمْرِو بْنِ دِينَارٍ، سَمِعَ جَابِرَ بْنَ عَبْدِ اللَّهِ، يَقُولُ لَمَّا نَزَلَتْ هَذِهِ الآيَةُ : (قُلْ هُوَ الْقَادِرُ عَلَى أَنْ يَبْعَثَ عَلَيْكُمْ عَذَابًا مِنْ فَوْقِكُمْ أَوْ مِنْ تَحْتِ أَرْجُلِكُمْ ) قَالَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم " أَعُوذُ بِوَجْهِكَ " . فَلَمَّا نَزَلَتْْ ( أَوْ يَلْبِسَكُمْ شِيَعًا وَيُذِيقَ بَعْضَكُمْ بَأْسَ بَعْضٍ ) قَالَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم " هَاتَانِ أَهْوَنُ - أَوْ - هَاتَانِ أَيْسَرُ " . قَالَ أَبُو عِيسَى هَذَا حَدِيثٌ حَسَنٌ صَحِيحٌ .
Бизга Ибн Абу Умар ривоят қилди, бизга Суфён ривоят қилди, у Амр ибн Динордан (ривоят қилдики), у Жобир ибн Абдуллаҳ (розияллаҳу анҳумо)нинг шундай деганини эшитди: Ушбу оят: «Айт: У сизнинг устингиздан ёки оёғингиз остидан азоб юборишга қодирдир,» (ояти) нозил бўлганда, Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам): «Юзинг билан паноҳ тилайман,» дедилар. «Ёки сизни фирқаларга бўлиб юборишга ва бирингизнинг зўравонлигини бошқангизга таттириб қўйишга (қодирдир),» (ояти) нозил бўлганда эса, Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам): «Бу иккиси енгилроқдир,» ёки «Бу иккиси осонроқдир,» дедилар. (Энъом сураси, 65) Абу Исо (Термизий) деди: бу ҳадис ҳасан саҳиҳдир.