حَدَّثَنَا عَبْدُ اللَّهِ بْنُ أَبِي زِيَادٍ، حَدَّثَنَا سَيَّارٌ، حَدَّثَنَا جَعْفَرُ بْنُ سُلَيْمَانَ، عَنْ ثَابِتٍ، عَنْ أَنَسٍ، قَالَ جَاءَ رَجُلٌ إِلَى النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم فَقَالَ يَا رَسُولَ اللَّهِ إِنِّي أُرِيدُ سَفَرًا فَزَوِّدْنِي . قَالَ " زَوَّدَكَ اللَّهُ التَّقْوَى " . قَالَ زِدْنِي . قَالَ " وَغَفَرَ ذَنْبَكَ " . قَالَ زِدْنِي بِأَبِي أَنْتَ وَأُمِّي . قَالَ " وَيَسَّرَ لَكَ الْخَيْرَ حَيْثُمَا كُنْتَ " . قَالَ هَذَا حَدِيثٌ حَسَنٌ غَرِيبٌ .
Бизга Абдуллаҳ ибн Абу Зиёд ривоят қилди, у деди: бизга Сайёр ривоят қилди, у деди: бизга Жаъфар ибн Сулаймон ривоят қилди, у Собитдан, у Анас (розияллаҳу анҳу)дан (ривоят қилдики), у деди: бир киши Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам)нинг ҳузурларига келди-да: «Эй Расулуллаҳ, мен сафарга чиқмоқчиман, менга (дуо билан) озуқа бериб қўйинг,» деди. У: «Аллаҳ сенга тақвони озуқа қилиб берсин,» дедилар. У: «Яна зиёда қилинг,» деди. У: «Ва гуноҳингни мағфират қилсин,» дедилар. У: «Отам-онам сизга фидо бўлсин, яна зиёда қилинг,» деди. У: «Ва қаерда бўлсанг ҳам сенга яхшиликни осон қилсин,» дедилар. (Абу Исо) деди: бу ҳадис ҳасан ғарибдир.