سَمِعْتُ أَحْمَدَ بْنَ الْحَسَنِ، يَقُولُ كُنَّا عِنْدَ أَحْمَدَ بْنِ حَنْبَلٍ فَذَكَرُوا عَلَى مَنْ تَجِبُ الْجُمُعَةُ فَلَمْ يَذْكُرْ أَحْمَدُ فِيهِ عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم شَيْئًا . قَالَ أَحْمَدُ بْنُ الْحَسَنِ فَقُلْتُ لأَحْمَدَ بْنِ حَنْبَلٍ فِيهِ عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم . فَقَالَ أَحْمَدُ عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قُلْتُ نَعَمْ . قَالَ أَحْمَدُ بْنُ الْحَسَنِ حَدَّثَنَا حَجَّاجُ بْنُ نُصَيْرٍ حَدَّثَنَا مُعَارِكُ بْنُ عَبَّادٍ عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ سَعِيدٍ الْمَقْبُرِيِّ عَنْ أَبِيهِ عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ " الْجُمُعَةُ عَلَى مَنْ آوَاهُ اللَّيْلُ إِلَى أَهْلِهِ " . قَالَ فَغَضِبَ عَلَىَّ أَحْمَدُ بْنُ حَنْبَلٍ وَقَالَ لِي اسْتَغْفِرْ رَبَّكَ اسْتَغْفِرْ رَبَّكَ . قَالَ أَبُو عِيسَى إِنَّمَا فَعَلَ أَحْمَدُ بْنُ حَنْبَلٍ هَذَا لأَنَّهُ لَمْ يَعُدَّ هَذَا الْحَدِيثَ شَيْئًا وَضَعَّفَهُ لِحَالِ إِسْنَادِهِ .
Мен Аҳмад ибн ал-Ҳасанни шундай деётганини эшитдим: биз Аҳмад ибн Ҳанбалнинг олдида эдик, улар жума ким зиммасига вожиб бўлишини зикр қилдилар, Аҳмад эса бу ҳақда Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам)дан бирор нарса зикр қилмади. Аҳмад ибн ал-Ҳасан деди: мен Аҳмад ибн Ҳанбалга: «Бу ҳақда Абу Ҳурайрадан, у Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам)дан (ривоят) бор,» дедим. Аҳмад: «Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам)дан(ми)?» деди. Мен: «Ҳа,» дедим. Аҳмад ибн ал-Ҳасан деди: бизга Ҳажжож ибн Нусайр ривоят қилди, (у деди): бизга Муорик ибн Аббод, Абдуллаҳ ибн Саид ал-Мақбурийдан, у отасидан, у Абу Ҳурайрадан, у Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам)дан ривоят қилди. У: «Жума — кечқурун (уй) аҳли олдига қайтадиган киши зиммасидадир,» дедилар. У деди: шунда Аҳмад ибн Ҳанбал менга ғазабланди ва менга: «Роббингдан мағфират сўра, Роббингдан мағфират сўра,» деди. Абу Исо (Термизий) деди: Аҳмад ибн Ҳанбал буни шунинг учун қилдики, у бу ҳадисни ҳеч нарсага санамасди ва уни исноди ҳолатидан заиф санарди.