حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ بَشَّارٍ، وَمَحْمُودُ بْنُ غَيْلاَنَ، قَالاَ حَدَّثَنَا أَبُو دَاوُدَ، عَنْ شُعْبَةَ، عَنْ عَاصِمٍ، قَالَ سَمِعْتُ أَبَا حَاجِبٍ، يُحَدِّثُ عَنِ الْحَكَمِ بْنِ عَمْرٍو الْغِفَارِيِّ، أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم نَهَى أَنْ يَتَوَضَّأَ الرَّجُلُ بِفَضْلِ طَهُورِ الْمَرْأَةِ . أَوْ قَالَ " بِسُؤْرِهَا " . قَالَ أَبُو عِيسَى هَذَا حَدِيثٌ حَسَنٌ . وَأَبُو حَاجِبٍ اسْمُهُ سَوَادَةُ بْنُ عَاصِمٍ . وَقَالَ مُحَمَّدُ بْنُ بَشَّارٍ فِي حَدِيثِهِ نَهَى رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم أَنْ يَتَوَضَّأَ الرَّجُلُ بِفَضْلِ طَهُورِ الْمَرْأَةِ . وَلَمْ يَشُكَّ فِيهِ مُحَمَّدُ بْنُ بَشَّارٍ .
Бизга Муҳаммад ибн Башшор ва Маҳмуд ибн Ғайлон ривоят қилиб, иккиси дедилар: бизга Абу Довуд ривоят қилди, Шуъбадан, у Осимдан (у) деди: мен Абу Ҳожибнинг ал-Ҳакам ибн Амр ал-Ғифорийдан ривоят қилаётганини эшитдимки, Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам) киши аёлнинг ортиб қолган таҳорат (суви) билан таҳорат қилишини ман қилдилар. Ёки: «унинг ортиб қолган ичимлиги билан,» деди. Абу Исо (Термизий) деди: бу ҳасан ҳадисдир. Абу Ҳожибнинг исми Савода ибн Осимдир. Муҳаммад ибн Башшор ўз ҳадисида: «Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам) киши аёлнинг ортиб қолган таҳорат (суви) билан таҳорат қилишини ман қилдилар,» деди ва Муҳаммад ибн Башшор бунда шубҳа қилмади.